UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 - 3:2 (матнли трансляция)  55 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  0 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  2 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6

Омар Абдулраҳмон: "Менга Европадан кўплаб таклифлар бўлган, аммо "Ал Айн"да бахтлиман" Янгиликлар

Омар Абдулраҳмон: "Менга Европадан кўплаб таклифлар бўлган, аммо "Ал Айн"да бахтлиман"

Осиёнинг энг яхши футболчиси Омар Абдулраҳмон журналистларга берган интервьюсида ёшликда кимларга ҳавас қилгани, Манчестердаги малака ошириш, Луис Суарес билан суҳбатлашгани ва бошқа нарсалар ҳақида гапириб берди. Қуйида интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.


- Осиёнинг энг яхши футболчилари орасида биринчи ўринда туриш сиз учун нимани англатади?

- Осиёда кучли футболчилар кўп ва улар орасида биринчи бўлиш мен учун катта аҳамиятга эга. Бундан жудаям хурсандман. Бу ўз навбатида менга янада кўпроқ ишлаш учун туртки беради.

- Ёшликда қайси футболчиларга ҳавас қилгансиз?

- Менга Зинедин Зиданнинг ўйини доим ёққан, чунки у футбол ўйнашни жуда осондек кўрсата оларди. Мен ҳам унга ўхшаб тўп тепишга ҳаракат қилганман. Тўпни назорат қилиш, жамоадошимга узатиш, зарба бериш - хулласи ҳаммасини Зидандек бажаришга ҳаракат қилардим. Лионель Месси ва Криштиану Роналдуга келсак, улар оддий футболчилар эмас, улар - супер юлдузлар. Менга шунингдек, Андрес Иньестанинг ҳам ҳаракатлари доим маъқул келган.


- Сиз маълум вақт "Манчестер Сити" таркибида малака ошириб қайтдингиз. У ерда нималарни ўргандингиз?
- Менга энг маъқул келган жиҳат клубдаги тартиб-интизом ва профессионаллик бўлганди. "Манчестер Сити"да ишга бўлган муносабат жуда юқори, у ерда ҳар бир машғулот худди ўйинга ўхшаб ўтади. Агар сен машғулотларда 100 фоиз куч билан ишласанг, ўйинда 110 фоиз куч билан ҳаракат қилишингга тўғри келади.

- Кўплаб йирик турнирларда иштирок этгансиз. Шулар орасида 2012 йил Лондонда ўтказилган Олимпиада ўйинлари қандай ўрин тутади?

- Бу мен учун унутилмас онг бўлганди. Албатта, мен 2008 йил Хитойда ўтказилган Олимпиадада ҳам иштирок этганман, лекин 2012 йилги мусобақа бутунлай бошқа ҳислар билан ўтганди.

- Уругвай терма жамоаси БАА билан ўйнаганидан сўнг Луис Суарес сиздан футболка сўраганди...

- Бу қойилмақом вазият эди. Учрашув ниҳоясига етгач, Суарес олдимга келиб яхши ўйин кўрсатганимни ва шундай давом этишим кераклигини айтди. Кейин биз ўзаро футболка алмашдик ва мен жуда хурсанд бўлдим.



- Буюк Британия билан кечган ўйиндан сўнг Райан Гиггз ўз футболкасини бергани ростми?

- Ҳа, бу рост. Фақат бу ҳол кийим алмаштириш хонасидан чиққанимдан сўнг рўй берганди. Мен футболкамни ичкарида қолдиргандим, ташқарига чиқсам Гиггз кутиб турган экан. У менга футболкасини бериб омад тилади. Ўшанда олдимга Даниэль Старриж ҳам келиб, нега Европада ўйнамаётганим ҳақида сўраганди.
 
- Сиз Европа футболини кўп кузатасизми?

- Менда вақт кам, чунки доим машғулот ва ўйинда бўламан. Лекин бўш пайт бўлди дегунча Европа футболини кўраман. Менга кўпроқ, "Арсенал", "Барселона", "Челси" ва "Реал" иштирокидаги ўйинлар ёқади. Чунки бу жамоалар техник футбол намойиш этишади.

- Сиз мана шу клубларнинг бирортасида ўйнаб кета оласизми?

- Мен ўз кучимга ва гранд клубларда ҳам тўп тепиб кета олишимга ишонаман. Биз энг аввало ўзимизга ишонимиз керак. Агар атрофингда яхши футболчилар бўлса, жамоага тезда киришиб кетасан.



- Нима сабабдан ҳалигача Европага йўл олмаяпсиз?

- Менга кўплаб таклифлар бўлганди. Лекин ҳозирги клубим "Ал Айн" қўйиб юборишни истамади. Қолаверса, бу жамоада бахтлиман.

- Одамлар соч турмагингиз ҳақида кўп гапиришади. Ҳеч кесиб ташлаш фикри бўлганми?

- Ёшлигимдан соч ўстиришга қизиқардим, лекин кесиб ташлаш асло хаёлимга келмаган. Мен сочимни шунчаки ўстиришни хоҳладим, бу билан одамларни ўзимга қаратиш ниятим бўлмаган.

- Агар жин сизга тила тилагингни - жаҳон чемпионатига чиқиш ёки Осиё чемпионлар лигасини ютиш деса, қай бирини танлаган бўлардингиз?

- Албатта, жаҳон чемпионатига чиқишни. Чунки бу мусобақа ҳар тўрт йилда бир марта ўтади ва бунда иштирок этиш осон эмас. Чемпионлар лигаси эса ҳар йили бўлаверади ва ҳаракат қилса ютса бўлади.



Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика