UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  16 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  16 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  3 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  5

Омадли мухлис: "Пахтакор"дан чемпионликни кутиб қоламан Янгиликлар

Омадли мухлис: "Пахтакор"дан чемпионликни кутиб қоламан

"Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашувида автомобиль ютиб олган инсон билан суҳбат.


28 апрель куни бўлиб ўтган "Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашуви танаффус вақтида ўтказилган "Омадли мухлис" акциясида пойтахтлик Фарҳод Умматов асосий соврин "Дамас" автоулови соҳибига айланди. Вазиятдан фойдаланиб, бу инсон билан суҳбат уюштирдик.

Фарҳод Умматов ("Омадли мухлис" акцияси ғолиби) : - Ёшим 55 да. 30 йилдан ортиқ вақт давомида "Пахтакор"га мухлислик қиламан. Имкон бўлган вақтларда севимли жамоамни стадионга келиб қувватлаш менга одат бўлиб қолган. Тўғрисини айтсам, бундай акцияларга ишонмасдим, лекин 28 апрель куни ҳам қўшним билан футбол ҳақида сухбатлашиб қолдим. Гапни кўпайтирмасдан суҳбатимизни "Пахтакор" стадионида давом эттириш таклифи иккимизга манзур келди ва стадионга йўл олдик. Ўзим "Пахтакор" стадионидан узоқ бўлмаган жойда истиқомат қиламан.

Қўшним ўтган учрашувда "Омадли мухлис" акциясида иштирок этгани ва ундан 5 қадам узоқроқда турган инсон "Дамас" автоуловни ютиб кетганлигини кўп гапирди. Стадионга келишнинг асосий сабаби футбол, лекин клуб томонидан мухлислар учун яратилган имконият таҳсинга лойиқ. Энди ўз машинамни  фарзандимга бериб, бу "Дамас"ни ўзим ҳайдайман. Вазиятдан фойдаланиб, "Пахтакор"га омад тилаб қоламан.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика