UZ

Сўнгги янгиликлар

04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  44 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  12 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  26 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  13 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  3

Олтита мамлакатда ўйнаган, футболни танлашига Асқар Толибжонов сабабчи бўлган Азиз Ибрагимов бугун 33 ёшга тўлди Янгиликлар

Олтита мамлакатда ўйнаган, футболни танлашига Асқар Толибжонов сабабчи бўлган Азиз Ибрагимов бугун 33 ёшга тўлди

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали футболчи Азиз Ибрагимов ўз туғилган кунини нишонламоқда.

Кечроқ бўлса-да, бугун 33 ёшини қарши олган Ибрагимовни сайтимиз ижодкорлари ҳамда ўқувчилари номидан муборакбод этамиз. Азиз ўз вақтида Словакия, Чехия, Хитой, Эрон ва Латвия чемпионатларида ўйнаган. Юрмаланинг “Спартак” клуби таркибида Латвия чемпиони ҳам бўлган. 

Азиз Ибрагимов - 1986 йилнинг 21 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида “Трактор” (Тошкент), “Шўртан” (Ғузор), “Андижон” (Андижон), “Динамо” (Самарқанд), “Бухоро” (Бухоро), “Навбаҳор” Словакиянинг “Слован” (Братислава), Чехиянинг “Богемианс - 1905”, “Баник”, “Богемианс”, Хитойнинг “Циндао”, Эроннинг “Машин Сози”, Латвиянинг “Спартак” (Юрмала) клубларида тўп тепган. У 2007-2011 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.

Азиз Ибрагимов: - 8-9 ёшимда футбол билан шуғуллана бошлаганман. Аслида футболчи бўламан деб сира ўйламагандим. Каратэ ва таэквондо спорт турларига қизиқишим баланд эди. Кўпинча Брюс Ли, Жан Клод Ван Дам каби жанг усталари иштирок этган фильмларни севиб томоша қилганман. Футболга кириб келишимга асосий сабабчи Асқар Толибжонов ҳисобланади. Кейинчалик эса тақдир тақозоси билан Бахтиёр Нуралиев жамоасида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганишни давом эттирганман.

Футбол мен учун ҳамма нарса. 18 ёшимда тиббий кўрикдан ўтганимда, юрагим билан боғлиқ муаммо чиққан. Аниқроғи, шифокорлар юрагим бошқаларнинг юрагига нисбатан каттароқ экани айтишган ва менга бошқа  футбол ўйнаш мумкин эмаслигини уқтиришганида дунё кўзимга қоронғу кўринган. Футболчи бўла олмаслигимни хатто тасаввур ҳам қила олмаганман. Бу худди бир қизни яхши кўриб қолсангизу, оила азоларингиз йўқ дейишганидек гап эди. Шукрки, шунча йилдан буён футбол ўйнаб келаяпман, юрагим ҳеч қандай муаммо чиққани йўқ. Лекин ҳар сафар тиббий кўрикдан ўтганимда юрагим катта эканини доим айтишади.

Терма жамоадаги энг ёқимли, энг ёмон ва энг чиройли ўйиним... Адашмасам, энг ёқимли ўйин Сингапурга қарши сафардаги баҳс. Ўшанда 7:3 ҳисобида зафар қучгандик. Иккинчи бўлимда майдонга тушиб гол ургандим. Энг чиройли баҳс 2007 йилги Осиё Кубоги доирасида Малайзияни 5:0 ҳисобида ютганимиз бўлган. Бу учрашувда ҳам гол ургандим. Энг ёмон ўйиним эса Ироққа қарши Жанубий Кореядаги ўртоқлик ўйини бўлган. Ўша баҳснинг бошида қўполлигим учун ҳакам менга дарҳол қизил карточка кўрсатганди. 

Муаллиф номидан: Азиз Ибрагимовни деярли 15 йилдан бери биламан. Касбимиз тақозоси билан бир неча маротаба интервью қилганмиз. Телевидения, радио, газета, сайт учун уюштирилган суҳбатлар ҳар сафар худди илк интервью сингари ўтарди. Ҳаётда ўта хушчақчақ, кўнгли очиқ йигит. Чехия ва Словакия чемпионатларида бошқа мамлакатларга қараганда кўпроқ ўйнагани учун чех тилини мукаммал билади. Прага шаҳрида уйи ҳам бор. Ўзи пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги кўп йилик тарихга эга "Ракат" маҳалласида истиқомат қилади. Айнан шу ерда у туғилиб ўсган. Юқорида таъкидлаганимиздек, бироз кечроқ бўлса-да, бугун ўз таваллуд айёмини нишонлаётган Азиз Ибрагимовни яна бир бор муборакбод этамиз!

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика