"Олтин тўп-2015" тақдирлаш маросими тугади, бош соврин Португалиядан Аргентинага йўл олди

11 янв 2016, 22:35
Айни пайтда Швейцариянинг Цюрих шаҳрида "Олтин тўп-2015" тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.


22:30. Тадбир куй-қўшиқлар билан бошланди.

22:35. Бугунги табдир бош қаҳрамонлари ва турли хил совринлар бўйича номзодлар ўз фикрлари билан ўртоқлашишмоқда.

22:40. Олтин тўп кимга насиб этаркин? Месси ёки Роналду? Балки Неймаргами?

22:45. Катта экранда 2015 йилнинг энг чиройли голига даъвогарлик қилаётган голлар намойиш этилмоқда.

22:46. 2015 йилнинг рамзий терма жамоаси аниқланди: Нойер, Тьяго Силва, Марсело, Серхио Рамос, Дани Алвеш, Андреас Иньеста, Лука Модрич, Поль Погба, Месси, Роналду, Неймар.

22:55. Кечанинг энг яхши селфиси олинмоқда

22:58. "Олтин тўп" даъвогарларининг (Месси, Роналду, Неймар) ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтилмоқда.

23:03. Роналду Мессининг аёли билан алоҳида сўрашиб қўйди.

23:05. 2015 йилнинг энг яхши аёллар футболи бош мураббийи - Жилл Эллис (АҚШ)

23:10. 2015 йилнинг энг яхши бош мураббийи - Луис Энрике ("Барселона")

23:15. "Реал"нинг ушбу тўрт футболчиси 2015 йилнинг рамзий терма жамоасидан ўрин олишди ва эсдалик учун суратга тушишди.

23:35. 2015 йилнинг энг чиройли голи муаллифи - Венделл Лира.

23:45. 2015 йилнинг энг яхши аёл футболчиси - Карли Ллойд.

2015 йилнинг энг яхши футболчиси - Лионель Месси!


Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›