Олмахоннинг "Манчестер Сити" стадионидаги саргузаштлари + ФОТО

Tolibjon Qosimov
25 окт 2017, 19:07
Кеча Англия Лига кубогида 4-босқич беллашувлари ўтказилди.

Улардан бирида "Манчестер Сити" клуби Чемпионшип вакили "Вулверхэмптон"ни қабул қилди ва пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. Ана шу учрашувда қизиқ ҳолат юз берди. Ўйин бошланишидан олдин "Этихад стэдиум"да олмахон пайдо бўлди.


Олмахон "шаҳарликлар"нинг "бўрилар"га қарши ўйинидан олдин майдонда пайдо бўлди.


Клуб ходимлари уни кўришди ва тутишга ҳаракат қилишди.



Ишчилардан бири Олмахонни ушлаб олди, лекин у қўлдан чиқиб яна қочиб қолди.


Ва ниҳоят, кутилмаган меҳмон қўлга тушди.


Шу тариқа, Олмахоннинг "Этихад стэдиум"даги саргузаштлари ниҳоясига етди.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk