UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  2 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  15 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4

ОЛМАЛИҚЛИКЛАР УЧУН НАВРЎЗ ТУҲФАСИ (ФОТОГАЛЕРЕЯ) Янгиликлар

ОЛМАЛИҚЛИКЛАР УЧУН НАВРЎЗ ТУҲФАСИ (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Олмалиқни спорт шаҳри деб атасак муболаға бўлмайди. 120 000 аҳоли истиқомат қиладиган Тошкент вилоятининг ушбу шаҳрида ОТМК ташкилоти спортнинг деярли барча турига бирдек эътибор қаратади.
ОТМК раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони унвони соҳиби Александр Фармонов учун спорт турининг аҳамияти йўқ. Вилоят жамоалари ҳар жабҳада етакчи. Шу боисдан бўлса керак, ОТМКнинг баскетбол, волейбол ва гандболчилари бир неча маротаба Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганлар. "Олмалиқ" футбол жамоаси эса чемпионатимизнинг кўзга кўринган клубларидан бири. Мана энди барча спорт турларининг марказига айланиб бораётган шаҳарда ҳам замонавий спорт иншооти қад ростлади.



12 000 мухлисга мўлжалланган янги спорт комплексида, футбол стадионидан ташқари, баскетбол, волейбол, карате, бокс, гандбол ва мини футбол учун мўлжалланган заллар ҳам мавжуд. Иккита сунъий майдон ва очиқ/ёпиқ теннис кортлари спортчилар учун топширилди.



Якшанба куни бўлиб ўтган Тошкент вилояти дербиси, "Олмалиқ" - "Металлург" учрашуви билан мазкур янги спорт биносининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Наврўз байрами арафасида топширилган бу иншоот олмалиқликлар учун ҳақиқий совға бўлди десак бўлаверади.



Соат 15:00да бошланган тадбир куй-қўшиқ ва маҳаллий спортчиларнинг чиқишлари билан давом этди. Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва футбол федерацияси Президенти Мираброр Усмонов ва Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати раҳбари Александр Фармонов иштирок этиб, нутқ сўзладилар.



Александр Фармонов: - Сизларга мана шундай спорт иншоотини топшираётганимиздан миннатдормиз. Бунинг учун ҳурматли Президентимизга раҳмат. Бугунда ўзбек ёшлари учун яратиб берилаётган шароитлар кун сайин ошиб ва яхшиланиб боряпти. Табиийки, бу халқаро майдонлардаги натижаларимизнинг ҳам ўсишига сабаб бўляпти. Бу стадионда ҳали сизлар билан чиройли ўйинларни кўрамиз.



Мираброр Усмонов: - Мана шундай спорт комплексини қурилишида бош-қош бўлган Александр Фармоновга раҳмат айтишимиз керак. "Олмалиқ" жамоасининг Ўзбекистон чемпионатида кўрсатаётган сермазмун ўйинлари, энди мана шу кўркам стадионда бўлади. Бу билан барчангизни табриклайман.




Стадионни очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ва эл суйган санъаткор Алишер Файз стадионга ташриф буюрган мухлисларни хушнуд этдилар.

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика