Олмалиқдаги ўйинда пенальти кўрамиз, карточкалар кўп бўлади
14 май 2021 14:42
Янгиликлар
Олмалиқдаги ўйинда пенальти кўрамиз, карточкалар кўп бўлади
|
ОКМК Санжар Турсунов - 58', Санжар Турсунов - 74', Сардор Раҳмонов - 77' |
Суперлига. 8-тур 14/05/2021, 18:55 1
:
3
Тугади
|
Бунёдкор Хуршид Ғиёсов - 38' |
Мазкур баҳсни Илгиз Танташев бошқариши эълон қилинган эди. Шу туфайли 37 ёшли реферининг жорий мавсумдаги статистикасига эътибор қаратамиз.
Қаттиққўл
Ушбу ҳакам Суперлиганинг жорий мавсумида энг қаттиққўл арбитр бўлиб турибди. У ўзи ишлаган 5 ўйинда чўнтагидан 32 бор сариқ, 1 марта қизил карточкани чиқарган. 1 ўйинда карточка кўрсатиш бўйича рекорд ҳам ҳозирча бухоролик реферига тегишли бўлиб турибди. У 5 май куни ўтказилган "Андижон" 1:2 "Қўқон-1912" ўйинида футболчиларни 9 бор жазолаган.

Шундан келиб чиқсак, бугунги ўйин ҳам сариқ рангли карточкаларга бой бўлса керак.
5 ўйин - 5 пенальти
Яна шуни таъкидлаш керакки, Танташев ўзи ишлаган ўйинларнинг барчасида 11 метрлик нуқтага ишора қиляпти. Кўрамиз, бу анъана Олмалиқда ҳам даво м этадими.

АГМК иштирокидаги 1-ўйин
Илгиз Танташев жорий мавсум "Бунёдкор" иштирокидаги 2 та ўйинни бошқарган. Улардан бирида "қалдирғочлар" "Металлург"га имкониятни бой берган бўлса (2-тур, 1:0), иккинчисида "Сўғдиёна" билан дурангга рози бўлган (5-тур, 2:2). Бугунги баҳс бухоролик рефери учун жорий мавсумда АГМК иштирокидаги биринчиси бўлади.

Маълумот учун, учрашув Тошкент вақти билан 18:50да старт олади.
Coca-Cola Суперлига. 8-тур
14 май, жума
АГМК – БУНЁДКОР
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Илья Ильин
Назоратчи: Марат Исмаилов
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
VAR ассистенти: Жаҳонгир Саидов
VAR назоратчи: Валентин Коваленко
Оператор: Шерали Жоналиев
Техник мутахассис: Муҳитдин Қамбаров
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар