UZ

Сўнгги янгиликлар

02:54ШОМУРОДОООООВВВВ!! Элдорнинг голи "Рома"га ғалаба келтирди!  93 00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  1 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  13 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  1 23:17Дани Алвесни судга беришди  4 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  49 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  23 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  9

"Олмалиқ": "Қизилқум" мағлуб этилди, 7 февралда "Металлург" билан ўйнаймиз Янгиликлар

"Олмалиқ": "Қизилқум" мағлуб этилди, 7 февралда "Металлург" билан ўйнаймиз

Кеча "Олмалиқ" ўқув-йиғин машғулотлари доирасида навбатдаги назорат ўйинини ўтказди.
Спарринг рақиб Зарафшоннинг "Қизилқум" жамоаси бўлди. Ўйинда жамоамиз ҳар томонлама рақибдан устунлик намойиш этиб, йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи таймда Зафар Полвонов дублга эришган бўлса, иккинчи  таймда Шерзод Ҳакимов, Зафар Тўраев (пенальти) ва Александр Лупашколар ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйишди. Бунга зарафшонликлар Ғайрат Жумаевнинг голи билан жавоб қайтаришди. Учрашувда "Олмалиқ" таркибида қуйидаги футболчилар тўп суришди.

"Олмалиқ" (биринчи тайм): Мақсатмурод Шомуродов, Обид Жўрабоев, Дарко Станоевич, Шавкат Муллажонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Диёржон Туропов, Александр Алемпиевич, Санжар Шоаҳмедов, Сухроб Бердиев, Зоҳир Пиримов, Зафар Полвонов.

"Олмалиқ" (иккинчи тайм): Никита Шквирин, Сарварбек Жўраев, Мартин Кавдански, Олег Шандрук, Азамат Исроилов, Иқбол Акрамов, Достон Абдураҳмонов, Зафар Тўраев, Александр Лупашко, Шариф Мирзаев, Шерзод Ҳакимов.

Мазкур ўйинда бетоблиги сабаб Дилявер Абибуллаев иштирок этмаган бўлса, Умиджон Хонимқулов, Аброр Каримов, Жамолиддин Қўчқоров, Умид Зуфаров, Қадамбой Нурметов, Дониёр Усмонов, Тимур Кагировлар машғулот ўтказиш билан чекланишди. Шунингдек, жамоа таркибида бўлиб турган Диёр Усмонхўжаев ва Абдумалик Тошпўлатов жароҳат сабабли машғулотларда ҳам иштирок этишмаяпти.

"Олмалиқ"нинг навбатдаги назорат ўйини 7 февраль куни Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика