UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  100 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  3 20:50Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 2:1 (матнли трансляция)  48 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  2 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  8 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  22 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0

"Олмалиқ" ўз уйида "Навбаҳор"дан устун келди Янгиликлар

"Олмалиқ" ўз уйида "Навбаҳор"дан устун келди

Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган "Олмалиқ" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Олмалиқдаги ўйиннинг 4-дақиқасида ҳисоб очилди. Мезбонлар ярим ҳимоячиси Зоҳир Пиримовнинг пасидан сўнг Арслонмурод Омонов "Навбаҳор" дарвозасини ишғол қилди - 1:0.

23-дақиқада Фарҳод Тожиев иккинчи бор меҳмонларни ранжитди - 2:0. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар фақат битта жавоб тўпини кирита олишди. 65-дақиқада Пишурнинг пасидан сўнг Анвар Ражабов ҳисобни қисқартирди - 2:1.

Шундай қилиб, "Олмалиқ" ўз майдонида кетма-кет иккинчи ўйинда ғалабага эришди. Бундан олдин жамоа ўз уйида "Металлург"дан устун келганди. "Навбаҳор" эса бу мавсумда сафардаги учинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди.


«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Навбаҳор» (Наманган) 2:1
24 апрель 2016. Олмалиқ. "ОКМК" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Г. Каримов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

Голлар: Арслонмурод Омонов 4, - 1:0 (Зоҳир Пиримов). Фарҳод Тожиев 23, - 2:0 (Никита Павленко). Анвар Ражабов 65, - 2:1 (Олександр Пишур).

"Олмалиқ": 35.Никита Шквирин, 3.Саидкомил Акбаров, 5.Евгений Гоголь, 6.Раҳматулло Бердимуродов, 7.Арслонмурод Омонов, 10.Фарҳод Тожиев (22.Рўзимбой Аҳмедов, 77), 11.Зоҳир Пиримов (18.Суннатилла Абдуллажонов, 81), 14.Дониёр Исмоилов (77.Диёр Туропов, 63), 17.Муҳаммад Исаев, 19.Ислом Иномов, 27.Никита Павленко.
Захира: 16.Умид Хонимқулов, 8.Ярослав Мартинюк, 20.Дарко Станоевич, 24.Руслан Вагапов.

"Навбаҳор": 25.Акмал Ортиқов, 3.Азиз Ғуломхўжаев, 7.Акрам Бахритдинов (70.Алибобо Раҳматуллаев, 78), 9.Дилшод Жабборов, 11.Мўйдин Мамазулумов (22.Сардор Азимов, 46), 13.Чой Хюн Хеон (18.Анвар Ражабов, 46), 15.Обид Жўрабоев, 21.Аъзам Алиев, 29.Игорь Голбан, 33.Тоҳир Шамсиддинов, 77.Олександр Пишур.
Захира: 12.Александр Корнейчук, 2.Ҳасан Асқаров, 8.Санжар Асқаралиев, 10.Алишер Маҳмудов.

Огоҳлантиришлар: Аъзам Алиев 44, Ислом Иномов 64, Тоҳир Шамсиддинов 65, Обид Жўрабоев 85.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика