"Олмалиқ" Ўткир Юсуповга жиддий қизиқмоқда
27 дек 2016 12:41
Янгиликлар
"Олмалиқ" Ўткир Юсуповга жиддий қизиқмоқда
Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси дарвозабони Ўткир Юсуповга "Олмалиқ" жиддий эътибор қаратмоқда.
Ўтган мавсумни "Нефтчи" сафида ўтказган Ўткир Юсупов айни пайтда бир қатор жамоалар эътиборига тушган. Аввалроқ Юсуповнинг хизматларига "Бухоро" ва "Қизилқум" жамоалари қизиқаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Яқинда Виктор Кумиков бошқарувига ўтган "Олмалиқ" жамоаси янги дарвозабон изламоқда.
Улар "Нефтчи" посбони Ўткир Юсуповга жиддий эътибор қаратишган.
Эслатиб ўтамиз, Ўткир Юсуповнинг "Нефтчи" билан тузган шартномаси 31 декабрга қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар