UZ

Сўнгги янгиликлар

17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2

«Олмалиқ» «Металлург» устидан иродали ғалабага эришди Янгиликлар

«Олмалиқ» «Металлург» устидан иродали ғалабага эришди

Олмалиқда Тошкент вилояти дербиси доирасидаги “Олмалиқ” – “Металлург” учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг дастлабки 15 дақиқасида майдон эгаларининг ҳужумчилари Эркинов ва Полвонов қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. 25-дақиқада Сулаймоновнинг кучли зарбасини Абдулов майдон ташқарисига чиқариб юборди. 31-дақиқада Эркиновнинг зарбаси рекошет бўлиб дарвозага кетаётганда Икромов қайтаришга улгурди. 36-дақиқада Туроповнинг яқин масофадан зарбаси дарвозабон ўз ўрнида. Дастлабки бўлим якунланди. 

Иккинчи бўлим бошид Шахзод Нурматов яқин масофадан гол ура олмади. 57-дақиқада Абибуллаевнинг кучли зарбасини Икромов қайтарди. 60-дақиқада Жасур Бобоев ҳисобни очди - 0:1. 64-дақиқада Олим Навкаров бурчакдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага йўллади - 1:1. 69-дақиқада майдон эгаларининг ҳужумини Зафар Полвонов самарали тарзда якунлади - 2:1.  84-дақиқада Шариф Мирзаевнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ. Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳеч бир томон гол ура олишмади. 


17:00 - «Олмалиқ» – «Металлург» 2:1 (0:0)
Голлар:
Жасур Бобоев 60, - 0:1. Олим Навкаров 64, - 1:1 (Зоҳир Пиримов). Зафар Полвонов 69, - 2:1 (Зоҳир Пиримов)
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Р. Ғопуров (Наманган), У. Каримов (Андижон), А. Мўминов (Тошкент вилояти).
«Олмалиқ»: 87.Роман Абдулов, 9.Зафар Полвонов, 11.Зоҳир Пиримов, 13.Игорь Петкович, 17.Маъмуржон Абдуллаев (23.Шерали Жўраев, 58), 20.Дарко Станоевич, 21.Шахбоз Эркинов (77.Олим Новкаров, 60), 22.Санжар Шоаҳмедов (12.Шариф Мирзаев, 78), 24.Диёржон Туропов, 50.Георгий Квесиешвили, 88.Дилявер Абибуллаев.
Захира: 16.Умиджон Хонимқулов, 3.Азамат Исроилов,  25.Сардорбек Сотволдиев, 26.Элёр Мамасолиев.
«Металлург»: 1.Маъмур Икромов, 3.Саидкомил Акбаров, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 5.Умидбек Тожимов, 6.Дилмурод Каримов (24.Жасур Бобоев, 46), 9.Шахзодбек Нурматов, 13.Александр Ковалёв (2.Одил Исабоев, 46), 14.Давронбек Каримқулов, 19.Руслан Вагапов (17.Нозимжон Эсонов, 69), 20.Мирғиёс Сулаймонов, 23.Миртўра Акбаров.
Захира: 32.Сухробжон Султонов, 10.Шохназар Норбеков, 11.Шуҳрат Юлдашев, 15.Алишер Зиёвиддинов.
Огоҳлантиришлар: Дилмурод Каримов 44, 
Назоратчи:
Р. Айтеков (Тошкент).  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика