UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0 13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  1 13:53Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"  2 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  3 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  1 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  8 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  9 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  11 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3

"Олмалиқ" Анталия йиғинини ғалаба билан тугатди Янгиликлар

"Олмалиқ" Анталия йиғинини ғалаба билан тугатди

"Олмалиқ" Анталияда сўнгги назорат ўйинини ўтказди.
Жамоага бу гал Норвегия 2-дивизиони вакили "Орн-Хортен" жамоаси рақиб бўлди. Учрашув 2:0 ҳисобида жамоамиз ғалабаси билан якун топди. 45-дақиқада Адриан Кашкавал, 67-дақиқада Зоҳир Пиримов рақиб дарвозасини ишғол этди. Биринчи таймда ҳакам қарорига эътироз билдирган Евгений Гоголь қизил карточка билан жазоланди. Келишувга кўра унинг ўрнини Адриан Кашкавал тўлдирди.

Учрашувда "Олмалиқ" қуйидаги таркиб билан иштирок этди.

"Олмалиқ": Никита Шквирин, Ислом Иномов, Евгений Гоголь (Адриан Кашкавал, 23), Сарвар Жўраев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Жаҳонгир Абдумўминов (Дониёр Исмоилов, 75), Саламат Қутибоев, Азамат Исроилов (Зоҳир Пиримов, 46), Камолиддин Мурзоев (Арслонмурод Омонов, 65), Муҳаммад Исаев (Никита Павленко, 46), Неманья Йованович (Ислом Исоқжонов, 69).

Бироз бетоблиги сабаб, Шавкат Саломов, Диёр Туропов ва Ғулом Ўруновлар бу баҳсда иштирок этишмади.

Анталияда 15 февралдан бошланган ўқув-машғулот йиғини давомида "Олмалиқ"  6 учрашув ўтказди. 3 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият. Тўплар нисбати - 8:6. Жамоамиз аъзолари эртага юртимизга қайтишади. Жамоа 3 мартдан Олмалиқ шаҳрида тўпланади ва чемпионатга тайёргарликни давом эттиради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика