UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  11 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  5 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  10 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  30 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3

Оллоберган Каримов: "Аввалги U-17 Жаҳон чемпионатини Хоразмда телевизордан кўрганман. Ўшанда вақти келиб мундиалда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш хаёлимга ҳам келмаган" Янгиликлар

Оллоберган Каримов: "Аввалги U-17 Жаҳон чемпионатини Хоразмда телевизордан кўрганман. Ўшанда вақти келиб мундиалда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш хаёлимга ҳам келмаган"

Индонезия яшил майдонларида ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида чорак финалгача етиб борган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кеча юртимизга қайтиб келди.

Футбол жамоатчилиги, мухлислар, ОАВ футболчиларни кўтаринки руҳда кутиб олди. Мазкур жараён давомида терма жамоа етакчиси Оллоберган Каримовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Бундай даражадаги мусобақада биринчи маротаба қатнашдик. Футболчилар учун барча шароитлар яратиб берилди. Жаҳон чемпионатини муваффақиятсиз бошлаганимизга қарамасдан, гуруҳдан чиқишни уддаладик. Чорак финалда ғолиблик учун асосий давъвогар Англияни мағлуб этдик. Ишонсангиз, чорак финал ўйинидан сўнг меҳмонхонада, мухлисларда муносабат ўзгарди. Ҳурмат қилган ҳолда дастхатлар сўрашди, суратларга тушишди. Бу албатта ёқимли ҳолат. Франция билан ўйинда омадимиз келмади. 

Аввалги Ҳиндистондаги U-17 Жаҳон чемпионатини Хоразмда телевизордан кўрганман. Ўшанда вақти келиб кичик мундиалда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш хаёлимга ҳам келмаган. Ўзимга ўзим савол берардим, мен ҳам ўйнайманми? Худога шукур насиб қилди. Бундан хурсандман", – дейди Оллоберган Каримов.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика