UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  31 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  1 18:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  3 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  4 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  0 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  5 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  12 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  19

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги футбол мусобақасининг Фарғона ҳудудий босқичи ниҳоясига етди Янгиликлар

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги футбол мусобақасининг Фарғона ҳудудий босқичи ниҳоясига етди

Теглар :  ЎФАФарғона
Йил бошидан бери республика бўйлаб Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон футбол ассоциацияси Кубоги” мусобақаси ўтказилаётганидан футбол мухлисларининг хабарлари бор.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли Фармони ҳамда 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш, аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 22-24 май кунлари Фарғона вилоятида “Нефтчи” ПФКга қарашли спорт майдонларида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ОТМлари иштирокида ушбу мусобақанинг ҳудуд биринчилиги бўлиб ўтди.

Муросасиз ўтган баҳслар натижасига кўра, Наманган давлат университети жамоаси 1-ўринни, Андижон давлат университети жамоаси 2-ўринни ҳамда Фарғона давлат университети жамоаси эса фахрли 3-ўринларни эгалладилар.

Жорий мусобақанинг навбатдаги ўйинлари 8 июнь кунига қадар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари бўйлаб давом этади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика