UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  2 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  4 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  35 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  5 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  2 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  34

Олий лигада ўйнамай легионерга айланган Ҳусниддин Ғофуров 25 ёшга тўлди Янгиликлар

Олий лигада ўйнамай легионерга айланган Ҳусниддин Ғофуров 25 ёшга тўлди

Ҳаётларидаги унутилмас кунлардан бири - ўз таваллуд айёмини нишонлаётган футболчи ҳамда мураббийларни қутлашда давом этамиз.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров 25 ёшини қарши оляпти. Фарғоналик футболчи яқиндагина "Пахтакор" аъзосига айланди ва янги клуби билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди. 

- Мактабда таҳсил олаётган пайтимдаёқ миллионлар ўйинига меҳрим тушиб қолган, - дея футбодаги илк қадамларни эслайди бугунги кун қаҳрамони. - Олтиариқдаги 38-мактабда ўқиб юрган кезларим жисмоний тарбия фанидан дарс берган Маҳмуд ака қўл остида машғулот ўтказардим. Ҳозир ҳам Олтиариққа борсам, албатта у киши билан кўришиб қайтаман. Кейин Фарғона футбол мактаб-интернатига ўтганман. Бу ерда мураббийлар Дурбек ва Равшан акалар қўл остида ўйнаганман. Кейин Фарғона вилояти иккинчи лигасида тўп тепдим. Хушбек Қосимов ва Баҳром ака жамоасида фаолият олиб бордим. Ўйинларимни кузатгач бир нечта клублардан таклифлар бўлди. Улар орасидан ўзим учун энг маъқули "НБУ-Осиё"ни танладим. Ўзимни биринчи лигада кўрсата олсам, янада кучли жамоаларга ўтиш имконияти пайдо бўлишини ўйлаганман. Мухтор Қурбонов бошчилигидаги "банкирлар" сафида бир мавсум тўп тепдим.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Ҳусниддин Ғофуров олий лигада ўйнамай туриб, биринчи лига клубидан легионерга айланган кам сонли футболчилар сирасига киради. Қанот ярим ҳимоячиси позициясида ўйнайдиган Ғофуров профессионал фаолиятини ўзи айтгандек 2012 йили "NBU-Осиё" жамоасида бошлаган. 2014 йил Сербиянинг "Явор" клуби билан шартнома имзолаб, тўрт йил давомида шу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Кейин яна бир йил Сербиянинг бошқа бир клуби "Младост"да тўп тепган. 2018 йилдан то шу кунгача "Локомотив" сафида майдонга тушди ва Ўзбекистон чемпиони бўлди.

- Фаолиятимдаги энг чиройли голим? Менимча, "Пахтакор"га қарши дерби ўйинида урган голим энг чиройлиси бўлган. Ўша куни жуда асабий баҳс бўлганди. Ҳисобда ортда қолаётгандик ва сўнгги дақиқаларда рақиб дарвозасига тўп киритиб, жамоамни мағлубиятдан қутқариб қолгандим.

Юқорида айтганимиздек, Ҳусниддин Ғофуров яқинда "Пахтакор" билан бир ярим йиллик шартнома имзолади. 

"Пахтакор"га хуш келибсан, Ҳусниддин!, - деб ёзилади "Пахтакор" клуби расмий сайтидаги хабарда. 

Ҳусниддин Ғофуров

Туғилган санаси: 29.07.1994

Ўйнаган жамоалари: 2012-2013 "NBU-Осиё" 20 ўйин, 14 гол

2014-2017 "Явор" Сербия 80 ўйин, 9 гол

2017 "Младост" Сербия 8 ўйин, 1 гол

2018-2019 "Локомотив" 37 ўйин, 4 гол

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Ҳусниддин Ғофуровни туғилган куни билан муборакбод этамиз. Янги клубида ёрқин ўйин намойиш этиб, яна Ўзбекистон миллий терма жамоадан чақирув олишини тилаймиз.  

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика