Олий лига. "Спорт" ТВда бу тур қайси ўйинларни кўрамиз?

Narzulla Saydullayev
12 май 2017, 15:59
Бугун ва эртага олий лиганинг 10-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтади. Хўш, бу тур олий лиганинг нечта ўйинини ТВ орқали кўрамиз?

Бизга маълум бўлишича, "Спорт" телеканали бугун бўлиб ўтадиган "Пахтакор" - "Бухоро" ҳамда эртага ўтказиладиган "Локомотив" - "Қизилқум" учрашувларини тўғридан-тўғри намойиш этади. Бундан ташқари Наманганда бўлиб ўтадиган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашуви ёзиб олинган ҳолда 13 май куни намойиш этилиши кутилмоқда.

Аммо турнинг қолган ўйинларини телевизорда кўрамизми-йўқми, бу ҳақда ҳеч бир маълумот берилмаган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›