

Ушбу баҳсда "темирйўлчилар" 7:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Бу "Обод" клубининг олий лигада учраган эн йирик мағлубияти бўлди. Ўтган мавсум олий лигага чиққан клубнинг бунга қадар энг йирик мағлубияти 0:5 эди. Шундай ҳисобда "Обод" "Машъал"га ютқазиб қўйганди.
Қизиғи бу мавсумда Рауф Инилеев бошчилигидаги жамоа дастлабки 7та турда жами 7та гол ўтказганди.





