UZ

Сўнгги янгиликлар

00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  0 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  110 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  12 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  16 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  76 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  13 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1

Олий лига. Дастлабки тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. Дастлабки тур рамзий терма жамоаси

2016 йилги Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки тур ўйинлари ҳам якунига етди.
Одатимизга кўра ўтган турда ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.


Дарвозабон
Андрей Бакланов ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" посбони Андрей Баклановни дастлабки турнинг энг яхши дарвозабони деб топдик. эртага 35 ёшга тўладиган Бакланов "Обод"га қарши баҳсда бир неча бор жамоасини голлардан қутқариб қолиб ўзининг туғилган кунига ажойиб совға ҳозирлади. Унинг сейвлари қўқонликларга 3 очкони тақдим этди.



Ҳимоячилар
Акмал Рустамов ("Қизилқум")  
Даврон Ҳошимов ("Пахтакор")
Артём Филипосян ("Бухоро")
Рустам Ашурматов ("Бунёдкор")

"Қизилқум" клуби ҳимоячиси Акмал Рустамов илк турда гол уришга эришди. Бундан ташқари айнан уни йиқитишганидан сўнг Равшан Эрматов "Машъал" дарвозасига пенальти белгилади. Рустамов жамоаси сафида қолганларга нисбатан анча фаол ўйнади.

"Пахтакор" вакили Даврон Ҳошимов "Андижон" ҳужумчиларига деярли имкон бергани йўқ. "Бургутлар" бир неча бор хавфли ҳужумга ўтишганида айнан Ҳошимов уларни тўхтатишга эришди.



Артём Филипосян "Олмалиқ"қа қарши баҳсда ҳимояда ишончли ҳаракат қилди ва бир неча бор ўзини кўрсатди. "Бухоро"нинг гол ўтказмаслигида тажрибали футболчининг ҳам катта хиссаси бор.

"Бунёдкор"нинг ёш ҳимоячиси Рустам Ашурматов жамоанинг асосий футболчисига айланиб бўлди. У "Нефтчи" билан баҳсда марказий ҳимояда ажойиб ўйнади ва рақибга гол уриш учун имкон бермади. Ҳаводаги курашларда ҳам рақибдан устун келган Рустамдан ўз устида ишлашда тўхтамаслиги талаб этилади. 



Ярим ҳимоячилар
Жамшид Искандеров ("Пахтакор")
Баҳром Абдураҳимов ("Насаф")
Сардор Мирзаев ("Локомотив")
Илҳом Юнусов ("Қизилқум")



"Шерлар" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров "Андижон" билан ўйинда иккита голли пас оширди. Айнан унинг тўп узатишларидан сўнг Сергеев ва Машарипов тўп киритишди. Бундан ташқари Жамшид майдон марказида ҳам анча фаол ўйнади.



"Насаф" вакили Баҳром Абдураҳимов ҳам рамзий терма жамоадан ўрин олди. "Шўртан"га қарши баҳсда футболчи пенальти ишлади ва Шомуродовга голли пас оширди.



Мавсумни ажойиб тарзда бошлаган "Локомотив" ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев "Навбаҳор"га қарши учрашувда дублга эришди. Мирзаев ОЧЛда ҳам яхши ўйнаб гол уришга эришганди.

"Қизилқум"га кўчиб ўтган Илҳом Юнусов дастлабки турда иккита пенальти тепиб иккаласини ҳам голга айлантирди. Тажрибали футболчи "Машъал" билан учрашувда анчагина яхши ҳаракат қилди ва иродали ғалабага катта хисса қўшди.



Ҳужумчилар
Зоҳид Абдуллаев ("Металлург")
Шаҳбоз Эркинов ("Машъал")

2016 йилги олий лиганинг дастлабки голини урган "Металлург" ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев "Сўғдиёна" билан баҳсда бир эмас иккита тўп киритишга эришди. Нурматов жамоадан кетгач Абдуллаев асосий ҳужумчига айланди ва мураббийлар ишончини оқлашни бошлади.



Илк турда дублга эришган яна бир футболчи бу "Машъал" ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов бўлди. Ўтган йил "Навбаҳор"да ўйнаган Эркинов Муборак клуби сафидаги дастлабки ўйинда ўз ҳисобига 2та гол ёзиб қўйди ва олий лигада урган голлари сонини 80тадан оширди.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика