UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  0 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  37 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  2 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  2 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  2 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  5 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  2 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  8 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  1

Олий лига. Дастлабки бешта тур сенсациялари Янгиликлар

Олий лига. Дастлабки бешта тур сенсациялари

2017 йилги олий лига баҳсларининг бешта тури ортда қолиб бўлди. Чемпионатимизда бир-биридан қизиқарли ва шиддатли баҳслар бўлиб ўтмоқда.


Айни пайтда водийнинг икки клуби жадвалнинг энг юқори поғонасида бораётгани, яна бир водий клуби эса энг сўнгги ўринда тургани кўпчилик учун кутилмаган ҳолат бўлмоқда дейиш мумкин. Яъни бир сўз билан айтганда бу йилги мавсум сенсацион натижаларга бой бўлмоқда. Бундай кутилмаган натижалар мухлислар учун айни муддао ҳисобланади.

Демак дастлабки беш турда кузатилган энг сенсацион ўйинларни ёдга оламиз.

1-тур
"Металлург" - "Динамо" 0:2
Голлар:
Даврон Каримқулов 55 автогол, Акмал Бозоров 89

Аслини олганда чемпионатимиз сенсация билан бошланганди. Сабаби илк турнинг биринчи ўйинида Бекободнинг "Металлург" клуби ўз майдонида олий лигага қайтган Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилганди. Бу баҳсда кўпчилик мутахассислар Бекобод жамоаси 3 очкони ўзида олиб қолишига шубҳа қилишмаганди. Сабаби 2011 йилдан буён "Металлург" бу жамоага ўз уйида умуман ютқазмай келаётганди. Бироқ март ойи кашфиёти бўлган "Динамо" клуби элитага қайтишини ғалаба билан нишонлади. Даврон Каримқулов автогол қайд этган бўлса "Динамо" сардори Акмал Бозоровнинг голи баҳсга якуний нуқтани қўйганди - 0:2.



3-тур
"Пахтакор" - "Динамо" 0:1
Гол
: Раду Рогак 88.

"Динамо" ижросидаги навбатдаги сенсацион натижа Тошкентда қўлга киритилди. Самарқанд клуби "Металлург"дан сўнг ўз уйида "Шўртан"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этгач кўпчилик ғалабали серия "Пахтакор" билан ўйинда тугайди деб тахмин қила бошлади. Бироқ Олег Тюлкин бош мураббийлигидаги "арслонлар" Тошкентда ҳам шонли жамоага муносиб қаршилик кўрсатишди ва сўнгги дақиқаларда хатто ғалаба голини уришга ҳам эришишди. Молдовалик легионер ҳимоячи Раду Рогакнинг урган голи "Динамо"га кетма-кет учинчи ғалабани келтирди - 0:1. Эътиборлиси "шерлар" ўз майдонларида бу жамоага 2000 йилдан буён ютқазмай келишаётганди. "Динамо" бу қора анъанага ҳам барҳам бера олди. 



3-тур
"Бухоро" - "Обод" 0:1
Гол:
Ғайрат Умиров 62

Олий лиганинг 3-турида яна бир сенсация кузатилганди. Ўтган мавсум ўз мухлислари билан барчани лол қолдира олган "Бухоро" клуби ўз майдонида унча бунча жамоага очко бермаганди. Бироқ Улуғбек Бақоев бошчилигидаги жамоа ўтган йил олий лигага чиққан "Обод"ни қабул қилиб кутилмаганда ютқазиб қўйди. 7600 нафардан кўпроқ мухлис келган баҳснинг иккинчи бўлимида Ғайрат Умиров томонидан урилган гол "Обод"га тарихий ғалабани келтирди. Сабаби тошкентликлар ҳозирга қадар "Бухоро"ни олий лига доирасида умуман мағлуб эта олишмаганди.


4-тур
"Машъал" - "Пахтакор" 3:0
Голлар:
Искандар Шойқулов 70, Кенжа Тўраев 80, Ҳумоюн Муртазоев 90+4

"Пахтакор" клуби учун бу мавсум жуда ҳам омадсиз тарзда бошланди десак хато бўлмайди. Юқорида жамоа ўз уйида "Динамо"га ютқазиб қўйгани ҳақида маълумот бердик. Кейинги турда "шерлар" Муборакда "Машъал" меҳмони бўлишди. Бу баҳсда оддий мухлис "Пахтакор"нинг имкониятини юқори баҳолаши аниқ эди. Аммо Александр Хомяков бошчилигидаги "газчилар" бу баҳсда бир биридан чиройли голлар уриб йирик ғалабага эришди. Дастлаб 70-дақиқада Искандар Шойқулов жарима майдони ташқарисидан Лобанов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Орадан 10 дақиқа ўтгач Кенжа Тўраев ўзини кўрсатди. Ҳакам томонидан қўшилган дақиқаларда Ҳумоюн Муртазоевнинг голи "шерлар"га яхшигина тарсаки бўлди - 3:0. Айнан шу ўйиндан сўнг "Пахтакор" раҳбарияти бош мураббий Григорий Колосовскийни истеъфога чиқарди.



4-тур
"Нефтчи" - "Қўқон-1912" 1:2
Голлар:
Шерзод Ҳакимов 63 - Филип Райевац 19, Носир Отақўзиев 79

Ушбу турда яна бир сенсация кузатилганди. Тўғри балки кўпчилик турнир жадвалига қараб бу натижа сенсация эмас дейиши мумкин. Бироқ Фарғонада "Нефтчи" рақибга хатто очко бериши ҳам доим кутилмаган ҳолат деб баҳоланиб келган. Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги жамоа водий дербисида ажойиб ғалабага эришиб ўз мавқеларини яхшилаб олишганди. "Нефтчи" эса аксинча ўша мағлубиятдан сўнг турнир жадвалининг охирги поғоналарига тушишга мажбур бўлганди. Биринчи бўлимда қўқонликлар тўпурари Филип Райевац ҳисобни очганди. Бунга майдон эгалари сафида Шерзод Ҳакимов иккинчи бўлим ўрталарида жавоб берганди. Бироқ учрашув тугашига яқин фарғоналиклар собиқ ҳужумчиси Носир Отақўзиев ўзини кўрсатиб "Қўқон-1912"га ғалаба келтирувчи голни урганди - 1:2.



5-тур
"Шўртан" - "Локомотив" 2:0
Гол
: Умар Эшмуродов 17, Игорь Таран 79

Бешинчи тур супер сенсацияларга бой бўлди. Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби Тошкентнинг "Локомотив" клуби бу мавсумни ҳам кетма-кет учта ғалаба билан бошлади. Жамоа бу учта ўйинда хатто ўз дарвозасидан гол ҳам ўтказмади. Бироқ "темирйўлчилар" Ғузорда сенсацион тарзда ютқазиб қўйишди. "Шўртан" бу ўйиндан олдин қониқарсиз натижалар туфайли Александр Волковни истеъфога чиқарганди. Унинг ўрнига келган Ихтиёр Каримов жамоани ажойиб ғалаба сари етаклай олди. "Оқ бўрилар" биринчи бўлимда Умар Эшмуродовнинг голи эвазига олдинга ўтиб олишди. Баҳс сўнггида жамоа тўпурари Игорь Таран иккинчи марта "Локо" дарвозасини ишғол қилиб Ғузор халқига ажойиб байрамни совға қилди - 2:0.


5-тур
"Бунёдкор" - "Қизилқум" 0:1
Гол:
Илҳом Юнусов 41

Шу кунинг ўзида мухлислар яна бир сенсацияга гувоҳ бўлишди. Тошкентда Ўзбекистон вице-чемпиони "Бунёдкор" клуби Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилди. Бир тур олдин "Бухоро"га ютқазган "Қизилқум" бунга қадар сафарда "қалдирғочлар"га қарши 10та ўйин ўтказиб 1та дуранг ва 9та мағлубият қайд этганди. 2017 йилги мавсумда жамоа тарихий натижани қўлга киритди. Биринчи бўлим охирида Илҳом Юнусов томонидан урилган гол "Қизилқум"га сенсацион 3 очкони келтирди - 0:1. "Қалдирғочлар" ҳам худди "Локо" синагри бешинчи турга келибгина илк мағлубиятини қабул қилиб олишди. Шундан сўнг олий лигада мағлуб бўлмаган битта жамоа қолганди - "Насаф". 



5-тур
"Олмалиқ" - "Насаф" 1:0
Гол:
Камолиддин Мурзоев 50

Юқоридаги икки ўйиндан бир кун кейин Олмалиқда "Олмалиқ" ва "Насаф" ўртасида беллашув бўлиб ўтди. Дастлабки 4та турда бир очко олган Виктор Кумиков шогирдлари бир тур аввал "Локомотив"дан 0:5 ҳисобида мағлубиятни қабул қилиб олишганди. Қаршининг "Насаф" жамоасига қарши баҳсга жиддий тайёрланган олмалиқликлар мавсумдаги дастлабки 3 очкони қўлга киритишди. "Насаф"нинг собиқ ҳужумчиси Камолиддин Мурзоевнинг 50-дақиқада урган голи "Насаф"нинг собиқ устозига ғалаба келтирди - 1:0. Шундай қилиб, дастлабки бешта турдан сўнг олий лигамизда мағлуб бўлмаган жамоанинг ўзи қолмади.



Олий лигани кузатишда давом этинг. Унда кутилмаган ва сенсацион натижалар яна қайд этилишига шубҳамиз йўқ.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика