UZ

Сўнгги янгиликлар

02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  1 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  4 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  11 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5

Олий лига. 8-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 8-тур рамзий терма жамоаси

Ўтган ҳафта олий лигада 8-тур баҳслари бўлиб ўтди. Одатга кўра сайтимиз ижодкорлари тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

Дарвозага "Олмалиқ" клуби посбони Хуршид Ходжаевни лойиқ деб топдик. Ушбу посбон Фарғонада "Нефтчи" билан учрашувда ўзидан яхши таассурот қолдирди. Унинг дарвозасига рақиблар фақат бир марта, пенальтидан гол ура олишди холос. Ходжаев бундан ташқари ўтган турларда ўз дарвозасидан гол ўтказмаганди.



"Бухоро" сардори Владимир Баенко "Металлург" билан учрашувда фаол ўйнади. "Бухоро" Бекободдан ғалаба билан қайтишидан айнан Баенконинг хиссаси жуда катта бўлди.



"Қизилқум" ўз майдонида "Насаф" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу куни мезбонлар сафида Файзулло Қамбаров ҳимояда мустаҳкам турди. Қаршиликлар фақат пенальтидан гол уришди.



"Олмалиқ"нинг яна бир футболчиси "Нефтчи"га қарши баҳсни яхши ўтказди. Фарғоналик ҳужумчиларга ўйин бермаган Шавкат Муллажонов учинчи бор рамзий терма жамоамиздан ўрин олди.



"Қўқон-1912" Ғузорда шиддатли баҳсда 3:2 ҳисобида ғалабага эришиб қайтди. Бу учрашувда қўқонликлар ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сидиқов жуда фаол ўйнади. Бундан ташқари Сидиқов гол уришга ҳам муваффақ бўлди. 



"Машъал" сардори Зафар Тўраев доимгидек жамоаси жонига оро киришда давом этади. "Бунёдкор"га қарши ўйинда мубораклилар сафида ғалаба тўпини айнан Тўраев Зуҳуров қўриқлаётган дарвозага киритди.



"Локомотив" Тошкент дербисида "Обод"ни шармандали ҳисобда таслим қилди - 7:0. Шу куни "темирйўлчилар" сафида кўплаб футболчилар яхши ўйнашди. Улар орасида Жалолиддин Машарипов қолганлардан ажралиб турди, бундан ташқари у икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди.



"Сўғдиёна" Самарқандда "Динамо" билан жанговор дуранг ўйнаб қайтди. Жиззах клуби сафида ярим ҳимоячи Сардор Эминов жуда ҳам фаол ўйнади. У гол урмаган бўлса ҳам жамоасининг сафардан дуранг билан қайтишига катта хисса қўшди.



"Нефтчи"нинг ёш ярим ҳимоячи Абдураҳмон Абдулҳақов ўтган турдаёқ рамзийга киришга лойиқ бўлганди. Аммо рақобат туфайли таркибимиздан четда қолганди. 8-турда "Олмалиқ" билан ўйинда фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган Абдураҳмон жамоасини мағлубиятдан қутқарган пенальтини ишлаб берди.



"Локомотив"нинг йирик ғалаба қозонишида Мурод Бобожонов катта роль ўйнади. "Нефтчи"дан ижарага олишган ҳужумчи "Обод" дарвозасига иккита гол урди ва Икром Алибоевга голли пас оширди. Шу боис ҳужумчи ҳақли равишда рамзий термадан ўрин олди.



"Динамо" ҳужумчиси Амиржон Сафаров олий лигада илк бор дублга эришди. "Сўғдиёна" билан баҳсда Сафаров иккинчи бўлим бошида захирадан майдонга тушиб ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйишга эришди.


Championat.asia талқинига кўра олий лиганинг 8-тури рамзий терма жамоаси


Дарвозабон
Хуршид Ходжаев ("Олмалиқ")

Ҳимоячилар

Владимир Баенко ("Бухоро") (2-марта рамзий терма жамоада)
Файзулло Қамбаров ("Қизилқум")
Шавкат Муллажонов ("Олмалиқ") (3)

Ярим ҳимоячилар
Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912")
Зафар Тўраев ("Машъал") (2)
Жалолиддин Машарипов ("Локомотив")
Сардор Эминов ("Сўғдиёна")
Абдураҳмон Абдулҳақов ("Нефтчи")

Ҳужумчилар
Мурод Бобожонов ("Локомотив")
Амиржон Сафаров ("Динамо")

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика