UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  4 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  3 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  16 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   11 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1

Олий лига. 8-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 8-тур рамзий терма жамоаси

Ўзбекистон чемпионатининг 8-тур ўйинлари ўз якунига етди. Биз одатимизга кўра бу турда ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқдик.

Рамзий терма жамоадан "Қўқон-1912", "Металлург", "Андижон", "Насаф", "Бунёдкор", "Локомотив", "Олмалиқ", "Пахтакор" ва "Шўртан" клублари футболчилари ўрин олишди.



Дарвозага тажрибали Ғайрат Ҳасановни муносиб деб топдик. Қўқонлик посбон "Бунёдкор" билан ўйинда 2та гол ўтказиб юборди. Лекин Ҳасанов бўлмаганида "қалдирғочлар" камида 5та гол уришлари мумкин эди.

Дарвозабон:
Ғайрат Ҳасанов ("Қўқон-1912")


Ҳимоядан "Металлург" сардори Ҳикмат Ҳошимов ўрин олди. Тажрибали футболчи Бухорода ажойиб ўйнади ва жамоаси қийин дурангга эришиб қайтди.

"Андижон" вакили Азамат Исроилов "Машъал"га қарши баҳсда фаоллиги билан ажралиб турди. Футболчининг аутдан тўпни тўғри жарима майдони ичига отиб бериши натижасида бир неча марта хавфли вазиятлар содир бўлди.

"Насаф" етакчиси Мақсуд Каримов "Қизилқум" билан ўйинда гол уришга эришди. Унинг голи жамоанинг ғалабасини мустаҳкамлади. Бундан ташқари "аждарлар" гол ўтказиб юборишмади, демак Мақсуд ва унинг шериклари ўз вазифасини аъло даражада бажаришди.

"Бунёдкор" сардори Акмал Шораҳмедов кетма-кет рамзий термадан ўрин олмоқда. Сабаби оддий ҳар бир ўйинда фаол ўйнамоқда ва жамоасига катта фойда келтирмоқда. Ўтган турда гол урган Акмал бу сафар Қўқонда Нурматовга голли пас оширди.



Ҳимоячилар:
Ҳикмат Ҳошимов ("Металлург")
Азамат Исроилов ("Андижон")
Мақсуд Каримов ("Насаф")
Акмал Шораҳмедов ("Бунёдкор")


"Локомотив" ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров ҳам яна рамзий термага киритилди. Жепаров бу турда "Обод" билан ўйинда иккала голда ҳам самарали тўп узатишини амалга оширди.

1997 йилда туғилган Ислом Рашидхонов Рўзиқул Бердиевнинг яна бир кашфиётларидан бири бўлиши кутилмоқда. Рашидхонов 8-турда "Қизилқум" билан ўйинда ўзининг олий лигадаги илк голини уришга муваффақ бўлди.

Бу рамзий терма жамоадан ўрин олган ягона легионер Арслонмурод Омонов бўлди. "Олмалиқ"нинг туркманистонлик ярим ҳимоячиси "Нефтчи" билан учрашувда ажойиб ўйнади. Айнан унинг тўп узатишларидан сўнг иккита тўп фарғоналиклар дарвозасидан ўрин олди.

Ярим ҳимоячилар:  
Сервер Жепаров ("Локомотив")
Ислом Рашидхонов ("Насаф")
Арслонмурод Омонов ("Олмалиқ")



Қишда "Бунёдкор"га кўчиб ўтган Шаҳзодбек Нурматов энди-энди жамоага қўшилиб кетмоқда. Нурматов Қўқондаги баҳсда захирадан майдонга тушиб гол урди ва голли пас берди.

Ўтган мавсум тўпурари Игорь Сергеев бу йил ҳам гол уришда давом этмоқда. "Навбаҳор"га қарши баҳсда дублга эришган ҳужумчи ўз ҳисобидаги голлар сонини 7тага етказиб олди.

Тур қаҳрамони сўзсиз "Шўртан" ҳужумчиси Игорь Таран бўлди. Футболчи "Сўғдиёна"га қарши ўйинда 3та гол уришга эришди. Таъкидлаш лозимки, Таран фаолияти давомида биринчи бор олий лигада хет-трикка эришди. Бундан ташқари ҳужумчи ўша баҳсда голли пас ҳам бериб жамоанинг барча 4та голида иштирок этди.

Ҳужумчилар:
Шаҳзодбек Нурматов ("Бунёдкор")
Игорь Сергеев ("Пахтакор")
Игорь Таран ("Шўртан")

 


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика