UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  0 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  5 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  11 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  5 19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  15 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  3 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3

Олий лига. 5-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 5-тур рамзий терма жамоаси

6-7 апрель кунлари олий лигада 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра сайтимиз ходимлари тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

Ғузор клуби "Локомотив"ни мағлуб этиб турнинг энг катта сенсацияларидан бирини қайд этди. Бу баҳсда рақибнинг кўплаб зарбаларини қайтарган "Шўртан" посбони Элдор Тожибоев ҳақли равишда рамзий терма жамоамиздан ўрин олди.



"Навбаҳор" ўз уйида "Машъал"ни таслим қилди. Учрашув тақдири ҳал қилган ягона голни мезбонлар вакили Ҳасанбой Эргашев Муборак клуби дарвозасига урди. Эргашев ҳимояда ҳам ишончли ўйнаганини таъкидлаш лозим.



"Олмалиқ" мавсумдаги илк ғалабасини бу йил ҳозиргача 3та ўйинда 3та ғалабага эришган Қаршининг "насаф" клуби устидан қўлга киритди. Мазкур баҳсда майдон эгалари ҳимоячиси Шавкат Муллажонов қаршиликларга етарлича қаршилик кўрсата олди ва жамоаси дарвозаси даҳлсизлиги сақланишига катта хисса қўшди.



"Шўртан"дан яна бир вакил бу ҳимоячи Умар Эшмуродов бўлди. Ҳимоячи "темирйўлчилар" билан учрашувда ҳисобни очишга эришишдан ташқари рақиб ҳужумчиларига қарши жуда яхши ўйнади. Жамоаси гол ўтказмай ғалабага эришди.



Тур сенсацияларидан яна бирини қайд этган Навоийнинг "Қизилқум" клуби Тошкентда "Бунёдкор"дан устун келди. Бу жамоа сафида Шукурали Пўлатов ҳимоя чизиғида ишончли ўйнади ва "қалдирғочлар"нинг ёш ҳужумчиларига деярли имкон бергани йўқ.



"Сўғдиёна" бу мавсумдаги иккинчи ғалабасини ҳам ўз майдонида қўлга киритди. Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа "Обод"ни таслим қилди. Учрашувда фаол ўйнаган Санжар Рашидов баҳс сўнггида белгиланган пенальтидан гол уриб жамоасига 3 очко келтирди.



"Қизилқум"га тарихий ғалабани келтирган Илҳом Юнусов рамзий терма жамоадан ўрин олмаса адолатдан бўлмас эди. Унинг "Бунёдкор" дарвозасига урган голи чиройли ва жуда ҳам фойдали бўлди. Тажрибали ярим ҳимоячи бу мавсумда иккинчи бор рамзий терма жамоамиздан ўрин олмоқда.



Бош мураббийни алмаштирган "Пахтакор" ниҳоят учта ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам бериб "Металлург"ни мағлуб этди. Шу куни Шерзод Каримов бошқалардан кўра фаолроқ ўйнади ва жамоасининг ғалабасига хисса қўшди.



"Бухоро"нинг хорватиялик легионери Ивор Вейцер "Нефтчи" билан ўйинда фаол ўйнади. Учрашувга нуқта қўйган голни ҳам айнан Вейцер урди ва бу мавсум иккинчи бор рамзий термамизга киришга эришди.



"Олмалиқ"нинг "Насаф" устидан ғалаба қозонишига "аждарлар"нинг собиқ ҳужумчиси Камолиддин Мурзоевнинг урган голи сабаб бўлди. Мурзоев баҳсда рақиб ҳимоячиларига тинчлик бермади ва тўп киритишга эришди.



"Қўқон-1912" ўз майдонида март ойини сенсацион ўтказган "Динамо"дан устун келди. Қўқонликлар ҳужумчиси Филип Райевац кетма-кет тўртинчи ўйинда ҳам гол урди. Бироқ бешинчи тур рамзий терма жамоасига уни эмас Носир Отақўзиевни танлашга қарор қилдик. Сабаби тажрибали Отақўзиев учрашувдаги ҳисобни очди ва анчагина фаол ўйнади.


Championat.asia талқинига кўра 5-тур рамзий терма жамоаси

Дарвозабон
Элдор Тожибоев "Шўртан"

Ҳимоячилар
Ҳасанбой Эргашев "Навбаҳор"
Шавкат Муллажонов "Олмалиқ"
Умар Эшмуродов "Шўртан"
Шукурали Пўлатов "Қизилқум"

Ярим ҳимоячилар
Санжар Рашидов "Сўғдиёна"
Илҳом Юнусов "Қизилқум" (Бу мавсум 2-марта рамзий терма жамоада)
Шерзод Каримов "Пахтакор"
Ивор Вейцер "Бухоро" (2)
 
Ҳужумчилар
Камолиддин Мурзоев "Олмалиқ"
Носир Отақўзиев "Қўқон-1912"


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика