UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  0 18:02Суперлига. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  7 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  5 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  5 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  7

Олий лига-2017. "Насаф"да 24, "Обод"да 38, "Нефтчи"да 41 Янгиликлар

Олий лига-2017. "Насаф"да 24, "Обод"да 38, "Нефтчи"да 41

2017 йилги олий лига баҳслари якунига етгач турли статистик маълумотларни тақдим этиб бораяпмиз.

Бугун клублар сафида бир йил давомида неча нафар футболчи майдонга тушганига эътибор қаратамиз.

Рўзиқул Бердиев 2017 йилда олий лигада 24 нафар футболчининг хизматларидан фойдаланиб кумуш медални қўлга киритди. Чемпион "Локомотив" сафида 25 нафар футболчи майдонга тушди. Худди шунча футболчи "Машъал" таркибида кўриниш берди.

Мавсумни охирига етказа олмаган "Обод" клуби таркибида мураббийлар жами 38 нафар футболчини майдонга туширишди. Мавсум антирекорди эса Фарғонанинг "Нефтчи" клубига тегишли бўлди. Водий клуби сафида бир мавсум давомида оз эмас кўп эмас 41 нафар футболчи ўйнади.

Таққослаш учун, 2016 йили олий лигада "Нефтчи" сафида 27 нафар футболчи майдонга тушганди холос.

2017 йилги олий лигада клублар сафида қанча футболчи майдонга тушди?

"Насаф" - 24 нафар
"Локомотив" - 25
"Машъал" - 25
"Қўқон-1912" - 26
"Динамо" - 26
"Олмалиқ" - 27
"Металлург" - 28
"Навбаҳор" - 28
"Қизилқум" - 29
"Сўғдиёна" - 29
"Бунёдкор" - 29
"Пахтакор" - 31
"Бухоро" - 32
"Шўртан" - 32
"Обод" - 38
"Нефтчи" - 41


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика