Олий лига-2015 якунлари. "Андижон" ҳақида

Narzulla Saydullayev
16 дек 2015, 11:21
2015 йилги мавсумда иштирок этган барча клублар ҳақида маълумот беришни давом эттирамиз.

Бугун Андижоннинг "Андижон" клуби ҳақида маълумот берамиз.

Мавсум
"Бургутлар" 2015 йилги мавсумни кетма-кет 3та мағлубият билан бошлашди. Фақат бешинчи турга келибгина жамоа ғалабага эришди. Биринчи даврада 3та ғалаба ва 2та дуранг қайд этган "Андижон" 11 очко билан ёзги танаффусга 14-поғонада чиқиб кетди. Иккинчи даврада жамоа Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб эта олди. Ўз майдонида "Динамо" билан дурангга эришган "бургутлар" олий лигада қолиш вазифасини уддалашди. Якунда водий клуби олий лигада 13-ўринни эгаллади.


Мураббийлар
Мавсум давомида "Андижон"ни икки мураббий бошқариб борди. Дастлабки 20та ўйинда жамоа билан Эдгар Гесс ишлаган бўлса, охирги 10та учрашувда Сергей Ковшов бош мураббий бўлди. Гесс 20-турда "Бухоро" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилди. Ўша пайтда "бургутлар" 15-ўринда боришаётганди. Сергей Ковшов келгач жамоа 10та ўйинда 4та ғалаба 2та дуранг қайд этди. Қизиғи Гесс давридаги 20та учрашувда ҳам 4та ғалаба ва 2та дуранг қайд этганди.



Етакчи
Иброҳим Отахонов. Тажрибали ярим ҳимоячи мавсум давомида жамоанинг ҳақиқий етакчиси бўлди. 24та ўйинда майдонга тушган Отахонов рақиблар дарвозасига 3та тўп киритишнинг уддасидан чиқди. Футболчи ўйинга жуда ҳам берилиб кетиши билан ажралиб туради. Шу боис мавсум давомида у 11та сариқ карточка олди.



Кашфиётлар
Жавлон Гусейнов. Бир неча йил олдин "Нефтчи"да ўйнаган, сўнгги йилларда биринчи лига клубларида фаолият олиб борган Жавлон Гусейнов олий лигада иккинчи ёшлигини ўтказди. Жамоага 2-тур олдидан келиб қўшилган Гусейнов 29та ўйинда майдонга тушди. Айнан у "Андижон" сафида энг кўп учрашув ўтказган футболчига айланди.



Энг яхши ўйин
"Нефтчи" - "Андижон" 0:1.

26-турда Фарғонада "Нефтчи" ва "Андижон" ўртасидаги водий дербиси бўлиб ўтди. Бу ўйинга қадар Фарғонада бу жамоалар ўртасида бўлиб ўтган 21та ўйиннинг 20тасида "Нефтчи" ғолиб бўлган, фақат бир марта "Андижон" сафардан дуранг билан қайтганди. 2015 йилда "бургутлар" тарихий ғалабани қўлга киритишди. "Нефтчи"нинг собиқ ҳужумчиси Анвар Бердиев томонидан урилган гол "Андижон"га ғалаба келтирди - 1:0.



Энг яхши футболчи
Анвар Бердиев. Фахрий ҳужумчи биринчи даврани "Бунёдкор"да ўтказди. Ёзда "Андижон"га кўчиб ўтиб ўзини ёрқин томонлама кўрсата олди. Ҳужумчи "бургутлар" таркибида 11та ўйинда майдонга тушиб 7та гол уришнинг уддасидан чиқди. "Сўғдиёна" билан баҳсда дублга эришган Бердиев жамоа тўпурарига айланди.



Ким қанча ўйнади?

ФутболчиАмплуа   
Туғ.санаЎйин   
Дақиқа   
Гол   
СК   
ҚК   
Гусейнов ЖавлонҲим24.06.1991    
292583030
Мошняга ГеннадийДар25.04.1985282520010
Турсунов ДавронҲим28.02.1987282475170
Абдуллаев АбдумаликҲуж11.05.1989281629240
Аъзамов Рустам Р.Яҳм15.12.1985261761210
Отахонов ИброҳимЯҳм21.09.19852421153111
Раҳмонов АсрорҲим21.11.1988201189041
Асқаралиев СанжарЯҳм20.01.1981191312082
Акрамов ИқболЯҳм10.10.1983181043120
Жумабоев ШукурЯҳм08.03.198918789130
Раҳмонов РасулЯҳм04.02.1987161062040
Жадигеров АсқарЯҳм05.01.198016853210
Абдуқодиров Абдулатиф    
Ҳуж   
09.08.198716363100
Вуйович ПредрагЯҳм20.08.1983151337210
Солиев ЛочинҲуж30.03.198315615210
Васильев Темур*Яҳм05.09.1987141260120
Бобохонов Иқбол**Ҳим19.03.1989131170170
Алимов Абдуллоҳ**Яҳм11.02.199313964010
Бердиев Анвар**Ҳуж11.05.197811967720
Ҳусанов Турсунбой**Ҳим17.02.198810819030
Рамазонов УмриллоҲим18.02.199210710030
Шотурсунов Фаррух*Ҳуж11.05.19929629010
Қодиров РахимҲим25.04.19798644030
Гаффаров Сайриддин*Яҳм29.08.19907344000
Бекмуродов ФарҳодЯҳм08.10.19945228110
Исабоев ЭлдорДар24.04.19892180000
Мирзаев ФаррухЯҳм12.02.1990110000

Изоҳ:
* - биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этганлар.
** - иккинчи даврада жамоага келганлар



"Андижон-2015" мавсум статистикаси

Ўйинлар30
Голлар27
Уйдаги голлар18 (66,67%)
Меҳмондаги голлар9 (33,33%)
Ўтказилган голлар56
Уйда ўтказилган голлар24 (42,86%)
Меҳмонда ўтказилган голлар32 (57,14%)
Ўртача гол0,9
Ўртача ўтказилган гол 1,87
Уйдаги очколар20/45 (44,44 %)
Меҳмондаги очколар8/45 (17,78 %)
Энг йирик ғалаба3:2 - "Навбаҳор", "Қизилқум",   

"Сўғдиёна"

Энг йирик мағлубият0:6 - "Пахтакор"
"Қуруқ" ўйинлар6 (20%)
Гол ура олмаган ўйинлар13 (43,33%)
Иродаги ғалаба1
Йирик ғалабалар0
Йирик мағлубиятлар4
Автогол (урилган/ўтказилган)0/0
Огоҳлантиришлар (ўртача)75 (2,5)
Четлатишлар (ўртача) 4 (0,13)
Майдонга тушганлар (легионер)          
28 (2 - 7,14%)
Томошабинлар (жами/ўртача)173131/5771



Олий лига-2015 якунлари. "Пахтакор" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Локомотив" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Насаф" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Бунёдкор" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Нефтчи" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Олмалиқ" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Машъал" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Навбаҳор" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Металлург" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Қизилқум" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Шўртан" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Қўқон-1912" ҳақида


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia