UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58А Серияда ким чемпион бўлади? Чемпионлик ўйинлари учун таркиблар маълум!  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  2 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  0 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  68 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  51 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11

Олий лига. 20-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 20-тур рамзий терма жамоаси

25 ва 26 август кунлари мамлакатимиз стадионларида олий лиганинг 20-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Сайтимиз одатига кўра бу турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.


Дарвозабон:
Акмал Раҳимов ("Шўртан" ёшлари)

Бу сафар дарвозага олий лига эмас ёшлар лигасидан номзодни лойиқ кўрдик. Сабаби "Шўртан" дарвозабони Акмал Раҳимов "Пахтакор" билан ўйинда жарима тўпидан гол уриб барчани лол қолдирди. Қизиғи ўша ўйинда "Пахтакор" вакили Темур Толипов пенальтидан гол ура олмаганди, унинг зарбаси ноаниқ кетган. Ўйин давомида рақибнинг барча ҳужумларини батараф этган посбонни рамзий терма жамоа дарвозасига қўйдик.



Ҳимоячилар:
Шуҳрат Муҳаммадиев ("Насаф")
Аднан Ораховац ("Пахтакор")
Евгений Гоголь ("Олмалиқ")
Умар Эшмуродов ("Шўртан")

Қаршининг "Насаф" клуби ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев "Қизилқум"га қарши баҳсда биринчи голга ҳаммуаллифлик қилди ва айнан у ишлаган пенальтидан Геворкян гол урди. Ҳужумга кўп қўшиладиган Муҳаммадиев Навоийдаги баҳсда ўз қанотида яхши ҳаракат қилди.

"Пахтакор" ҳимоячиси Аднан Ораховац "Шўртан" билан ўйинда ҳимояда яхши ўйнаш билан бирга рақиб дарвозасига муҳим голни урди.

Ўша ўйинда Ғузорликлар сафида Умар Эшмуродов жуда фаол ўйнади. Айнан унинг ҳаракатлари туфайли "шерлар" сафарда 2 очко йўқотишди. Эшмуродов тажрибали ҳимоячилар билан бирга ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда.

"Олмалиқ" сафида бу мавсум 3та қизил карточка олган Евгений Гоголь Қўқондаги учрашувда рақиб ҳужумчиларига деярли имкон қолдирмади. Ҳаводан оширилган барча тўплар Гоголь томонидан қайтариб турилди.



Ярим ҳимоячилар:
Сато Минори ("Бунёдкор")
Зафар Тўраев ("Машъал")
Суҳроб Неъматов ("Бухоро")
Жасур Ҳасанов (катта) ("Локомотив")



"Бунёдкор"нинг япониялик легионери Сато Минори Наманганда "Навбаҳор" билан ўйинда ҳал қилувчи голни уришга эришди. Унинг 88-дақиқада урган голи Сергей Лушан жамоасига ғалаба келтирди.

"Машъал" ярим ҳимоячиси Зафар Тўраев "Нефтчи" билан баҳсда майдон марказида жуда фаол ўйнади. "Гаттузо" шу куни гол урмаган бўлса ҳам жамоасининг ғалабасига катта хисса қўшди.



"Бухоро" мавсумдаги иккинчи ғалабасини "Андижон" устидан қўлга киритди. Бу ўйинда Сухроб Неъматов ҳисобни очишга эришди. Бундан ташқари бухороликлар сардори бошқа вазиятларда ҳам фаоллиги билан ажралиб турди.

"Локомотив" аъзоси катта Жасур Ҳасанов доимгидек тезкор ва чаққон ҳаракат қилди. У захирадан майдонга тушиб ўйиннинг боришини кескин ўзгартириб юборди. Айнан унинг иккита тўп узатиши голга айлантирилди ва Ҳасанов ҳақли равишда рамзий термадан ўрин олди.



Ҳужумчилар:
Акмал Абдураҳмонов ("Сўғдиёна")
Ҳумоюн Муртазоев ("Машъал")

"Сўғдиёна" клуби ушбу мавсумда сафарда биринчи бор ғалабага эришди. Бекободга сафар қилган Даврон Файзиев шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Жиззах жамоаси сафида Акмал Абдураҳмонов муҳим голни уришга эришди.

"Машъал" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоев кетма-кет иккинчи бор рамзий терма жамоага киритилмоқда. Бу сафар у "Нефтчи"га қарши ўйинда баҳсда гол уриб жамоасининг ғалабасини таъминлади.


Бош мураббий: Мухтор Қурбонов ("Шўртан")

Ғузорнинг "Шўртан" клуби бош мураббийи Мухтор Қурбонов тур рамзий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Сабаби Ғузор жамоаси ўз уйида амалдаги мамлакат чемпиони "Пахтакор"дан 2 очко тортиб олди. Ўтган сафар "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаган "Шўртан" иккинчи даврани ажойиб бошлади. Мухтор Қурбонов шогирдларини барча ўйинларга шундай тайёрлашда давом этса жамоа юқори ўринларга чиқиб бораверади. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика