UZ

Сўнгги янгиликлар

14:24Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ"  0 13:39"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди  0 13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  39 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  1 12:32​"Ал Насср" Қаршига келади  9 12:08Эшитдик-да! Эрон клуби Рустам Ашурматовни сотиб олди  3 11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  4 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  1 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  3 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  6 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1

Олий лига. 1-тур. "Локомотив" ва "Насаф" мавсумни ғалаба билан бошлашди Янгиликлар

Олий лига. 1-тур. "Локомотив" ва "Насаф" мавсумни ғалаба билан бошлашди

Бугун олий лиганинг 1-туридан ўрин олган яна икки учрашув бўлиб ўтди.
Намангандаги баҳснинг 24-дақиқасида Тимур Кападзе ўз жарима майдони ичида Анвар Ражабовни қўполлик ишлатиб майдонга йиқитгани учун бош ҳакам 11 метрли жарима зарбасини белгилади. Пишур тўпни дарвозанинг ўнг томонига тепди, Нестеров чап қанотга ташланди - 1:0. Дастлабки бўлимда бошқа гол урилмади.

50-дақиқада Сардор Мирзаев ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 55-дақиқада "Локомотив" футболчиси жарима майдонидаги палапартишлик вақтида зарба йўллади. Бош ҳакам ён қанотдаги реферига асосланиб гол деб топди - 1:2. 

Учрашувнинг 67-дақиқасида Санжар Шоаҳмедов ўз номини таблога ёзиб қўйди - 1:3. Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида захирадан майдонга тушган Мўйдин Мамазулумов ҳисобни қисқартирди - 2:3. Учрашув мана шу ҳисоб билан якунланди.


«Навбаҳор» – «Локомотив» 2:3
6 март 2016. Наманган. "Марказий" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), В. Лушин (Гулистон), О. Тўйчибоев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Гол: Олександр Пишур 24 пенальти, - 1:0 (Анвар Ражабов). Сардор Мирзаев 50, - 1:1 (Темурхўжа Абдухолиқов). Сардор Мирзаев 55, - 1:2. Санжар Шоаҳмедов 67, - 1:3 (Кахи Махарадзе). Мўйдин Мамазулумов 88, - 2:3.

"Навбаҳор": 25. Акмал Ортиқов, 4. Хайрулло Каримов, 5. Нодир Мавлонов, 7. Акрам Бахритдинов (16. Шоҳжахон Аббосов, 66), 9. Дилшод Жабборов, 15. Обид Жўрабоев, 18. Анвар Ражабов, 21. Аъзам Алиев, 29. Игорь Голбан, 33. Тоҳир Шамситдинов, 77. Олександр Пишур (11. Мўйдин Мамазулумов, 71).
Захира: 23. Алибек Туробов, 3. Азиз Ғуломхўжаев, 22. Сардор Азимов, 26. Қахрамон Махаммаджонов, 70. Алибобо Раҳматуллаев.

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 10. Марат Бикмаев (77. Жасур Ҳасанов, 72), 11. Тимурхўжа Абдухолиқов (21. Дониёр Усмонов, 77), 15. Сардор Мирзаев, 17. Салим Мустафоев, 18. Тимур Кападзе, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 33. Олег Зотеев, 37. Шерзод Файзиев.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 7. Садриддин Абдуллаев, 13. Неманья Яничич, 28. Икром Алибоев, 29. Қувондиқ Рўзиев, .

Огоҳлантиришлар: Анвар Ражабов 7, Темурхўжа Абдухолиқов 26,


Қаршидаги ўйин бошланди. 26-дақиқада ўнг қанотдан бошланган ҳужум меҳмонлар учун самарали якунланди. Тўп Шерзод Аъзамовга тегиб, дарвоза тўридан жой олди - 0:1. Дастлабки бўлимда битта гол урилди. 

53-дақиқада "Насаф"нинг навбатдаги ҳужуми пайтида "Шўртан" ҳимоячилари ўз жарима майдончалари ичида Баҳром Абдураҳимовга қўполлик ишлатишди. Артур Геворкян 11-метрлик жарима тўпини аниқ амалга оширди - 1:1. 

83-дақиқада Абдураҳимовнинг чап қанотдан ҳаволатиб жарима майдончасига узатиб берган тўпини Илҳом Шомуродов боши билан дарвозага йўллади - 2:1. Ўйинда бошқа гол урилгани йўқ.

«Насаф» - «Шўртан» 2:1
6 март 2016. Қарши. "Марказий" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:  Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи:  А. Хотамов (Тошкент).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Голлар: Шерзод Аъзамов 26 автогол, - 0:1. Артур Геворкян 53 пенальти, - 1:1 (Баҳром Абдураҳимов). Илҳом Шомуродов 83, - 2:1 (Баҳром Абдураҳимов)
"Насаф":
35.Санжар Қувватов, 31.Сайдулло Раҳматов, 4.Мақсуд Каримов, 23.Шерзод Аъзамов, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев (45.Бобир Абдихолиқов, 79), 20.Эркин Бойдуллаев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 14.Шароф Муҳитдинов (21.Азамат Алланиёзов, 46), 18.Баҳром Абдураҳимов, 17.Артур Геворкян, 9.Илҳом Шомуродов (38.Дониёр Нарзуллаев, 84).
Захира: 25.Элдор Суюнов, 5.Илдар Маматказин, 6.Азизжон Ғаниев, 19.Деян Больевич.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 5.Ботир Қораев, 25.Асрор Алиқулов, 3.Ҳасанбой Эргашев, 4.Жамол Отақулов (15.Холмурод Холмуродов, 14), 23.Юсуф Бўриев (21.Сардор Расулов, 60), 7.Олим Каримов, 8.Суннатилла Мамадалиев, 18.Элдор Бойматов, 22.Лазиз Убайдуллаев, 9.Игорь Таран (6.Аббос Омонов, 77).
Захира: 12.Фаррух Турдалиев, 2.Элёр Интизомов, 10.Кенжа Тўраев, 19.Маъруфхон Муродов.

Огоҳлантиришлар: Мақсуд Каримов 22, Лазиз Убайдуллаев 89.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика