UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  3 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  0 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  4 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  2 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  6 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  3 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  9 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  2 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2

Оливер Шаркич: "Ўйин якунидаги агрессив ҳолатни ҳисобга олмаганда ҳаммаси яхши бўлди" Янгиликлар

Оливер Шаркич: "Ўйин якунидаги агрессив ҳолатни ҳисобга олмаганда ҳаммаси яхши бўлди"

Суперлиганинг 4-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Навбаҳор"дан кичик ҳисобда устун келди.

Учрашувда 80-дақиқада захирадан майдонга тушган Оливер Шаркич бурилиш ясади. Айнан унинг ажойиб пасидан сўнг Драган Черан ғалаба голини уришга эришди. Жорий мавсум олдидан таркибга янги келиб қўшилган Шаркич секин-аста жамоа ўйинига кўникмоқда. Буни унинг ўзи ҳам тасдиқлаган ҳолда ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Ўйин ҳақида...

- Беллашув илк дақиқалардан жуда тажовузкор кўриниш олди. Биринчи бўлимда гол юзага келишида бироз сабр қилишимизга тўғри келди. Аммо иккинчи бўлимда жисмоний тарафдан кучли эканлигимизни кўрсатдик. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Худога шукур жуда ҳам кучли рақиб устидан ғалаба қозондик.  Драганнинг голига ассистентлик қилганимда хурсандман. Бу менинг мавсумдаги биринчи фойдали ҳаракатим бўлди.

- Жамоага кўникиш жараёни қандай кетмоқда?

- Ҳали ҳам давом этмоқда. Ушбу жараён яна озроқ вақт давом этиши мумкин. Чунки ўйин услуби бошқача экан.  Англияда футбол тез, Ўзбекистонда эса агрессив. Аммо мен кўникиб кетиш учун боримни бермоқдаман. 

- Англия, Испания ва Португалия чемпионатларида тўп тепгансиз. Ўзбекистон қандай таассурот уйғотди? 

- Ҳаётимда биринчи маротаба Ўрта Осиёда бўлишим. Бундан олдин фақат Қатарга борган эдим. Икки мамлакатни бир хил дея олмайман. Аммо менга юртингиз жудаям ёқди. Маҳаллий одамлар меҳнаткаш ва ростгўй экан. Тошкентда истиқомат қилиб ҳаётдан баҳра олмоқдаман. 

- Бу ерга келишингиздан олдин нималарни кутган эдингиз?

- Ўзбекистонга келишимдан олдин, катта клуб ва чемпион жамоада ўйнашимни билган эдим. Чемпионат ва ОЧЛда ўзимни кўрсатиб нималарга қодирлигимни исботлашга ҳаракат қиламан. "Пахтакор"дан таклиф олганимда оилам ва дўстларим билан маслаҳатлашиб розилик билдирдим. ОЧЛда тез ва сифатли футболни кутяпман. Ҳамма билади ушбу турнирда яхши ўйинчилар ва жамоалар ўйнашади. Албатта қийин бўлади. Бироқ биз Ўзбекистон чемпионимиз ва ишонаманки, гуруҳдан чиқа оламиз.

- "Навбаҳор" билан ўйиндаги стадиондаги муҳит ҳақидаги фикрингиз?

- Ажойиб, мухлисларимиз ўзгача қушиқлар билан бизни қуллаб-қувватлашди. Буни эшитиш жуда ёқимли. Ўйиндан кейинги "агрессивликни" айтмаса ҳаммаси аъло даражада кечди. Футбол ҳиссиётлар қайнайдиган спорт тури.

- Оливер сизнинг қаердан эканлигингиз қизиқ? Биз Черногория, деб эшитдик. Айрим манбалар Бельгия, Англияни кўрсатмоқда...

- Бельгия мамлакатида 2007-2017 йиллар давомида яшаганман. Сўнгги 3 йилни Англияда ўтказдим. Менинг юртим -  Черногория. Отам черногориялик. Мазкур мамлакатнинг турли ёш тоифасидаги жамоаларида тўп тепганман.

Учқун Азимов суҳбатлашди




Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика