UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  0 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  4 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  1 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  8 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  9 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  6 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  2 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  13

Оливер Шаркич: "Биз чемпионлик учун лойиқ жамоамиз" Янгиликлар

Оливер Шаркич: "Биз чемпионлик учун лойиқ жамоамиз"

Ҳабарингиз бор, ҳозирги кунда Суперлига жамоалари ёзги таътилда.

Биз эса фурсатдан фойдаланиб, "Пахтакор" жамоасининг черногориялик футболчиси Оливер Шаркич билан суҳбатлашдик.

-Сиз охирги турларни ўтказиб юборишингизнинг сабаби нимада?

-Июнь ойида "Олимпик"га қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олган эдим. Муррабий жароҳатимдан тикланишим зарурлигини айтганди.

-Ҳозирги кунда Суперлигада таннафус. Бўш вақтингизни қандай ўтказмоқдасиз?

- Дам олишга умуман вақт йўқ. Чунки жароҳатдан тикланиб, яҳши жисмоний ҳолатимга қайтишим керак. Шундан сўнг, августдаги биринчи учрашувга тайёр бўлишим шарт.

- Славче Войнескини клубдан кетиши ҳақида фикрларингиз?

- Ўйлашимча, у клуб билан нимагадир эришиш учун қўлидан келганини қилди. Футболда ҳамма нарса тез рўй беради. Мавсумни Суперкубокни ютиш билан бошлаб, мавсум ярмида истеъфога чиқиш - бунинг барчаси футбол.

-Максим Шацкихни жамоага келишига муносабатингиз қандай?

-Славчега менга имконият бергани учун раҳмат айтиб қоламан. Клуб ҳозир унинг ўрнига ўзбек футболи афсонаси ва собиқ ажойиб ҳужумчи Максим Шацкихни олиб келишга қарор қилди. Умид қиламанки, биз бирга яҳши ишлаб, катта марраларни забт эта оламиз.

-Максим Шацкихни жамоа муррабийига айланиши режаларингизга таъсир қиладими?

-Менинг режам - жамоага қўлимдан келганча ёрдам бериш. Мавсум охиригача шартномам бор, уёғини вақт кўрсатади.

-Сизга қайси позицияда ўйнаш қулайроқ?

-Мен учун ҳужумда ўйнаш қулайроқ, чунки мен кўп гол уришни ёқтираман. Аммо ўзимни хужумкор ярим ҳимоячи ролида ҳам яхши ҳис қиламан. Фаолиятим давомида ҳимоядан ташқари ҳамма позицияда ўйнаганман. Бироқ, менга кўпроқ ҳужумда ўйнаш ёқади.

-Бу йилги мавсумда қайси жамоалар чемпионлик учун фаворит деб ўйлайсиз?

-Тўғрисини айтсам, ҳамма жамоалар ажойиб ўйин кўрсатишмоқда. Охирги ўйинларда бизга омад етишмади ва 90-дақиқадан сўнг очко йўқотишни бошладик. Ўйлашимча, биз чемпионлик учун лойиқ жамоамиз.

-Менда бор маълумотларга қараганда, сиз Виктор Линделёф билан бир жамоада ўйнаган экансиз...

-Албатта, мен Юрий Тилеманс, Рубен Диаш, Ренато Санчеш ва Жоау Фелиш каби футболчилар билан ҳам бир жамоада ўйнаганман.

-Қайси машҳур футболчиларга қарши майдонда тўп сургансиз?

-Ўтган мавсумда собиқ жамоам билан "Манчестер Сити"га қарши ўйнагандим.

-Муҳлисларга тилакларингиз...

-Бизни қуллаб-қуватлашларини сўраган булар эдим. Биз улар учун майдонда боримизни бериб, чемпион бўлишга харакат қиламиз.

Учқун Азимов суҳбатлашди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика