

"Кикнадзе билан баҳслашиб қолган вазиятларимиз бўлганми? Баҳс демаган бўлардим, аммо бир воқеани эслаб тураман. Мен унга Жируни сотиб олишни маслаҳат бергандим. 2019 йил у "Челси" таркибида жойини йўқотиб қўйганди ва французни турли клубларга таклиф қилишган.
Нарх? Тахминан 10 миллион евро, маоши — тўрт миллион атрофида. Ўшанда "Локомотив"да пул бор эди. Мен шундай дегандим: "Василий, агар шундай форвардни сотиб олсак, биз билан ҳеч ким баҳслаша олмайди!".
Кикнадзе таваккал қилмади. Афсус. Ҳозир Жиру "Милан"да, 37 ёшда ҳам гол уришдан тўхтамади!".



