Оливье Жиру фаолиятини МЛСда давом эттиришни режалаштирмоқда

Alisher
18 мар 2024, 01:24
"Милан" ҳужумчиси Оливье Жиру фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин.

Журналист Лука Бьянкиннинг хабарига кўра, 37 ёшли француз келаси мавсумда Нью-Йорк ёки Лос-Анжелес клубларидан бирига ўтиши мумкин.

Жиру 2021 йилдан бери "Милан"да ўйнайди. У жорий мавсум "қизил-қоралар" сафида 35та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 9та ассист қайд этди.

Жиру бунга қадар "Челси", "Арсенал", "Монпелье", "Тур" ва "Гренобль" сафида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport