UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14Туркия Суперлигаси. Шомуродов, Файзуллаев ва Алиқулов жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 18:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  5 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  3 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  13 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  15 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  8 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  11 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  3 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  9 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2

Олимпиячиларимиз март ойига қадар 8та йиғин ўтказади Янгиликлар

Олимпиячиларимиз март ойига қадар 8та йиғин ўтказади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келгуси йилнинг март ойида Тошкентда U-23 Осиё чемпионати саралашида иштирок этади.

Олимпиячиларимиз ушбу саралаш баҳсларига қадар 8та йиғин ўтказади. Биз ҳар бир йиғин муддати ва ўтказилиш жойини ўқувчиларимизга батафсил маълумот беришга қарор қилдик.

Биринчи, 12-21 ноябрь кунлари футболчиларимиз Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этиладиган халқаро мусобақада иштирок этади. "Dubai Cup - 2018" турнирида
Ўзбекистондан ташқари мезбон БАА, Япония ва Кувайт олимпия терма жамоалари иштирок этади.

Иккинчи, 10-17 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказилади. Мавсум тугаганидан кейинги биринчи йиғин пойтахтда ташкил этилади. Об-ҳаво ноқулай келмаса албатта назорат учрашувлари ўтказилиши мумкин.


 


Учинчи, 18-28 декабрь кунлари Испанияда Янги йил байрами олди хорижий йиғин ташкил этилади. Мазкур йиғин доирасида бир қатор хориж жамоаларига қарши назорат баҳслари ўтказилади. Албатта, Испанияда декабрь ойида об-ҳаво Ўзбекистонга нисбатан анчагина иссиқ бўлади.

Тўртинчи, Янги йил байрами ўтганидан кейин олимпиячиларимиз яна Тошкентда йиғилишади. Бу сафарги ўқув-машғулот йиғини 4 январдан 10 январга қадар давом этади. Бу йиғин ҳам хориж йиғинига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Бешинчи, 10-25 январь кунлари оралиғида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказади. Бу сафарги хорижий йиғинда ҳам терма жамоамиз назорат учрашувларида майдонга тушади. Январь ойида Анталияда ажойиб об-ҳаво ҳукм сураётган бўлади ва Европанинг қатор клублари йиғин ўтказишлари урфга кирган.




Олтинчи, қисқа танаффусдан сўнг олимпиячиларимиз февраль ойининг дастлабки 10 кунлигида пойтахтда йиғилишади. Бу йиғинда назорат учрашуви режалаштирилмаган.

Еттинчи, Тошкентдаги 9 кунлик йиғин ҳам хорижий йиғинга уланиб кетади. Ҳозирча 10-24 февраль кунлари оралиғида бўладиган йиғин қаерда бўлиши аниқ эмас. Иккита вариант бор: Испания ёки Туркия.

Саккизинчи, 3-17 март кунлари Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади. Мазкур йиғин U-23 Осиё чемпионати саралашидан олдинги энг сўнгги йиғин бўлади. Икки ҳафталик йиғинда вакилларимиз назорат ўйинларини ўтказишади.




Тўққизинчи, 18-26 март оралиғида Тошкентда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўрин олган U-23 Осиё чемпионати саралаш гуруҳи ўйинлар бўлиб ўтади. Саралаш баҳсларига кеча, 7 ноябрь куни қуръа ташланди. Рақибларимиз Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатининг амалдаги чемпиони ҳисобланади. 2018 йил январь ойида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз Хитойда ўтган қитъа чемпионатида ғолиб бўлганди. 2020 йилги U-23 Осиё чемпионатига Таиланд мамлакати мезбонлик қилади. Мусобақа 2020 йилнинг 8-26 январь кунлари бўлиб ўтади.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика