UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  0 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  0 19:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  15 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  17 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  26 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  12 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4

Олимпиячилар “Камолот кубоги” бош совринини қўлга киритишди Янгиликлар

Олимпиячилар “Камолот кубоги” бош совринини қўлга киритишди

Теглар :  Камолот кубоги
Қарши шаҳрида коллеж ўқувчилари ўртасида футбол бўйича “Камолот кубоги” мусобақаси вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақага туман босқичларидан ғолиб чиққан 12та коллеж терма жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боришди.

Қарши тиббиёт коллежи ҳамда Қарши иқтисодиёт коллежи футбол майдонларида кечган кескин ва қизиқарли курашларга бой бўлган  мусобақада Косон педагогика иқсодиёт коллежи  Қарши Олимпия заҳиралари коллежи терма жамоалари  гуруҳдаги барча рақибларни енгиб, финал баҳсига етиб келишди.

Мусобақа ғолиблиги учун кечган финал учрашувида ҳар иккила жамоа оптимал таркибда саф тортди. Боиси, таркибга эътибор қаратсак, косонликларда “Насаф” футбол академияси тарбияланувчиси, 1-лига вакили Бухоронинг “Ғиждувон” жамоаси футболчиси Амиржон Темиров ва таркибдан ўрин олган бошқа футболчилар  вилоят иккинчи лигасида иштирок  этадиган “Аланга” жамоасида тўп тепишади.

Мусобақа мезбонлари сифатида ҳаракат қилаётган Қарши олимпия заҳиралари коллежи терма жамоаси сафидаги футболчилар  вилоят иккинчи лигаси вакили “Олимпия” жамоаси аъзолари  ҳисобланишади.

Эслатиб ўтамиз,  тажрибали мураббийлар Ўткир Холиқов ва Сардор Рахимқуловлар бошчилигидаги ушбу жамоа ўтган мавсум вилоят иккинчи лигасида вице чемпионликни қўлга киритган.  

Финал баҳсининг биринчи бўлим бошларида қаршиликлар ўйинни кескин ҳужумлар билан бошлаб, 5-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Жамоа етакчиси  Рустам Чориев бурчак зарбасини амалга ошириб, тўпни жарима майдони чизиғида турган тезкор Феруз Хўжақуловга етказди. Ҳимоячилар эътиборидан четида қолган қаршиликлар ҳужумчиси кучли ва аниқ  зарбаси билан тўпни дарвозанинг пастки бурчагига жойлаб қуйди. Футболчилар билан тўсилган дарвозабон тўп йўналишини кўрмай қолди. 1:0.


Воқеаларнинг бундай ривожини кутмаган косонлик футболчиларнинг ўйини қовушмай қолди. Жамоа майдон марказини рақибига топшириб қўйиб, катта куч билан ҳимояланишга мажбур бўлди. Олимпия заҳиралар коллежи жамоаси қаноатлардан фойдаланиб, хавфли ҳужумларни уюштириб турди, лекин голга тортадиган вазиятлар содир эта олмади. Узоқ масофалардан йўлланган зарбаларга эса аниқлик етишмади. Шу тарзда жамоалар танаффусга чиқишди.

Иккинчи бўлимда мураббий Сардор Рахимқулов майдонга янги кучларни туширди. Бу ўзгариш мезбонлар ўйинини янада жонлантирди. Жамоа ҳимоячи Шаҳзод Абдувоитов ўз жарима майдончасидан тўпни  узоқ масофада турган жамоадоши тиниб-тинчимас Феруз Хўжақуловга заргарона тарзда етказиб берди. Хўжақулов жарима майдони ичида марказий ҳимоячини алдаб ўтиб, қулай вазиятга чиқди ва яқин масофадан тўпни  дарвозага аниқ йўллади ва дублга эришди. 2:0.  

Косон педагогика иқсодиёт коллежи жамоаси ўтказиб юборилган голга тушкунликка тушмасдан фаолликни янада ошириб, хавфли ҳужумларни уюштира бошлашди. Аммо рақиб ҳимоячиларни бехато ҳаракати қилиши эвазига хавфли вазиятлар бартараф этилди.  Учрашувда якунига қадар, футбол мухлислари бошқа голга тортадиган вазиятлар гувоҳи бўлишмади.

Мусобақа якунидан сўнг, ғолибларни вилоят “Камолот” ёшлар ижтимоийи ҳаракати вакиллари кубок, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирлашди.
1-ўрин Қарши олимпия заҳиралари коллежи
2-ўрин Косон педагогика иқсодиёт коллежи
3-ўрин Яккабоғ Агро-саноат касб-ҳунар коллежи

Кубокни қўлга киритган Қарши олимпия заҳиралари коллежи жамоаси май ойида бўлиб ўтадиган  республика ҳудудий босқичида иштирок этишади, улар Сурхондарё вилоятида ғолиб бўлган коллеж жамоаси билан баҳс олиб боришади.  

-   Мусобақа кўтаринки руҳда ўтди, - дейди мусобақа ғолиби ва чиройли гол муаллифи Шаҳзод Абдувоитов. - Жамоалар катта тайёргарлик кўрганлиги турнир давомида ўз аксини кўрсатди. Турнир кубогини бошимиз узра юқорига кўтариш орқали ғолиблик нақадар ёқимли эканлигини яна бир бор хис қилдик.   


Фахриддин ЧОРИЕВ. 



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика