"Олимпик" U-21 — "Насаф" U-21 ўйини 1 октябрь куни бўлиб ўтади 
		
		27 сен 2023 12:23
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Олимпик" U-21 — "Насаф" U-21 ўйини 1 октябрь куни бўлиб ўтади
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларида иштирок этаётганидан келиб чиқиб, "Олимпик" иштирокидаги икки учрашув бошқа саналарга қолдирилган. Бироқ "Насаф" Чемпионлар лигаси иштирокчиси эканлиги туфайли, унинг тақвимида бўш жой мавжуд эмас. Шу сабабли "Олимпик" "Насаф"га қарши асосий футболчиларисиз ҳаракат қилишга мажбур.
“Суперлига ва Про лига регламенти”дан келиб чиқиб, 29 сентябрь куни мазкур клубларнинг U-21 жамоалари ўзаро кураш олиб бориши керак. Бироқ маълумки, "Олимпик"нинг қатор футболчилари Хитойда бўлиб турибди. Шундан келиб чиқиб, Тошкентда қолган айрим футболчилар кетма-кет икки кун майдонга чиқишига тўғри келиши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида "Олимпик" U-21 — "Насаф" U-21 ўйини 1 октябрь куни ўтказилиши келишилди. Беллашувга “Жар” майдони мезбонлик қилади.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар