“Олимпик” сафига яна уч нафар футболчи келиб қўшилади

Alisher
11 июл 2023, 08:29
“Олимпик иккинчи даврага таркибни кучайтириш ишларини олиб боришда давом этмоқда.

“Насаф футболчилари Шаҳзод Акрамов, Жавоҳир Ўтамурадов ва “Турон” вакили Саидафзалхон Ахроров иккинчи даврани Тимур Кападзе қўл остида бошлайди. 

Аввалроқ, “Андижон” аъзоси Шерзод Эсанов ҳам олимпиячилар сафига ўтганини маълум қилгандик.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia