UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Таркиблар аниқ!  0 00:02ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 23:56ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Галатасарой". Ҳусанов асосий таркибда!  2 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  0 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  4 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  4 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  18 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  36 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  33

Олим Абдувасилов ҳакамлик фаолиятини якунлади Янгиликлар

Олим Абдувасилов ҳакамлик фаолиятини якунлади

Узой йиллар бош ҳакам ёрдамчиси сифатида ишлаган мутахассис фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Хабарингиз бор, жорий мавсумда бир қанча таниқли ва тажрибали футбол ҳакамларимиз — Вадим Агишев, Дамир Искендеров, Жалгасбай Сарсенов ҳамда Бектурсин Канназаров фаолиятларини тугатишганди. Кечаги Ўзбекистон кубоги финал баҳсида бу мавсум фаолиятини якунлаган тажрибали ҳакамларимиз сони 5 тага етди.

20 йилдан зиёд вақт давомида ҳакамлик соҳасида фаолият кўрсатган, бош ҳакам ёрдамчиси сифатида қатор мавсумларни ўтказган Олим Абдувасилов ҳакамликдаги карьерасини якунлашга қарор қилди ва кеча кўзда ёш билан майдонни тарк этди. Финал сўнгида ўтказилган тақдирлаш маросимида унга алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, миллий зарчопон ҳамда махсус эсдалик совғаси топширилди.

Олим Абдувасиловга футбол ҳакамлигидаги хизматлари учун ташаккур айтган ҳолда келгусидаги ишларига ривож тилаб қоламиз.

 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика