UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  3 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   0 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  13 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  3 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  3 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  16

"Олий лига - БМЛ" Кубоги 5-тур тугади Янгиликлар

"Олий лига - БМЛ" Кубоги 5-тур тугади

Соат 17:00да БМЛ Кубогининг бешинчи тури бошланди. Марҳамат иштирок этинг.
Мусобақа жадвали 24 соат ичида эътиборингизга ҳавола этилади.

Саволлар мазкур саҳифада ҳар 10 дақиқада бериб борилади.
Қоидалар билан таништириб ўтамиз:

  1.   Чат қилмаслик.
  2.   Флуд (битта гапни қайта-қайта) қолдирмаслик.
  3.   "CA" томонидан жавоб берилганидан сўнг қолдирилган жавоблар инобатга олинмайди.
  4.   Ўқувчининг биринчи жавоби қабул қилинади.
  5.   Жавоб берган ўқувчи томонидан қолдирилинадиган кейинги ҳар қандай фикр ўчирилади.

Қонун-қоидага амал қилмаган ўқувчи 24 соатга блок қилинади.

Бугунги БМЛни Narzulla олиб боради.

САВОЛ №1: 17:00 - 17:10 (вақт)
1993 йилги мавсумда "Трактор" сафида энг кўп гол урган футболчи?
ЖАВОБ: Алексей Евстафеев

САВОЛ №2: 17:10 - 17:20 (вақт)
2002 йилги мавсумда водий клублари ўз майдонидаги ўйинларда жами неччи очко жамғаришган?
ЖАВОБ: "Нефтчи" 45, "Навбаҳор" 38, "Қўқон" 29, "Андижон" 29. Жами 141 очко.

САВОЛ №3: 17:20 - 17:30 (вақт)
2013 йил олий лигада умуман йирик ғалабага эриша олмаган клублар?
ЖАВОБ: "Динамо", "Металлург", "Қизилқум", "Гулистон" ва "Сўғдиёна".

САВОЛ №4: 17:30 - 17:40 (вақт)
Бу икки футболчи ака-ука. Иккаласи 2014 йил олий лигада гол урди. Иккаласи бир жамоа шарафини ҳимоя қилди. Лекин биргаликда ўйнаш насиб қилмади. Гап қайси футболчилар ҳақида кетмоқда?
ЖАВОБ: Алишер Азизов ва Абдулатиф Абдуқодиров. Изоҳ: Азизов биринчи даврада "Андижон"да ўйнади. Абдулатиф эса иккинчи даврада "Андижон"да ўйнади.

САВОЛ №5: 17:40 - 17:50 (вақт)
Ушбу фотодаги қайси ўйиндан олинган. Жамоалар номи ва натижани ёзинг.

ЖАВОБ: "Пахтакор" - "Ал Қодисия" 0:1



Мусобақа жадвали 24 соат ичида эътиборингизга ҳавола этилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика