UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Анчелотти: "Суперкубок ҳақида ўйлаш вақти келди"  2 11:18"Месси мени ҳамиша тушликка таклиф қилади"  5 10:26"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Икрамов Темур  0 10:11Англия терма жамоасини сентябрь ойидаги ўйинларида ким бошқариши маълум  1 09:44«Бавария» ёзда тўрт нафар футболчисини сотади  3 09:15Мбаппе ёки Виниcиус? Анчелотти «Реал Мадрид»да ким пенальти тепишини айтди  2 08:48Ўзбекистон кубоги. Бугун чорак финалнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  17 08:20ЕЧЛ, 3-саралаш босқичи. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Милан" 2:2, "Барса" пенальтиларда ютқазди  2 07:50Бугун Баҳодир Жалолов ва яна 4 нафар спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этади (рўйхат)  3 07:35Ўртоқлик учрашуви. "Реал Мадрид" - "Челси" 2:1, Мудрикнинг тезкор рейдига аниқлик етишмади  1 07:24Ўртоқлик учрашуви.»Реал» «Челси»дан устун келди, «Милан» ва «Барселона» ўзаро дуранг ўйнашди  4 01:17"Манчестер Сити" Хулиан Альваресни рекорд сумма эвазига сотади. Футболчи "Атлетико" билан келишиб олди (Фабрицио Романо)  1 00:53Элит лига саралаши. "Шабаб Ал Аҳли" ирода кўрсатиб,"Сепахон"ни мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди  7 00:36Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда ўйинга мослашиш қийин кечди"  1

Олий лига. 7-тур. Бугунги барча ўйинлар якунланди Янгиликлар

Олий лига. 7-тур. Бугунги барча ўйинлар якунланди

Бугун олий лиганинг 7-туридан ўрин олган 6 ўйин бўлиб ўтди.
Ушбу саҳифа орқали ўйинларнинг натижаларини ва гол муаллифларини кузатиб бориш мумкин бўлди.


9-дақиқада Геворкян тўпни ўйинга киритди. Аммо Фарруҳ Сайфиев тўпга етиб келишда бироз кечикди. Акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди. 20-дақиқа. Артур Геворкян томонидан амалга оширилган жарима тўпи дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. Дарвозабон тўпни кузатиб қолди, холос.

23-дақиқа. "Сўғдиёна" футболчиларининг давомли ҳужумлари қанотлардан ташкил этилди. Аммо меҳмонлар ҳимоячилари ҳушёрликни йуқотишмади. 35-дақиқа. Геворкян ҳужумдаги шериги Алланиязовни қулай вазиятга чиқарди. Азаматнинг 12 метрлардан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 

41-дақиқа. Жарима зарбасидан тўп ҳаволатиб жарима майдончасига узатилди. Артур Геворкян чап оёқда кучли зарбаси билан ҳисобни очди - 0:1.

47-дақиқа. Кенжа Тўраевнинг чамаси 16 метрлардан ерлатиб йўллаган зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди... 57-дақиқа. Бош ҳакам Магеррамов ва Алланиязовни майдондан четлатди. 72-дақиқа."Насаф"нинг ўта хавфли ҳужуми. Илҳом Юнусовнинг жарима майдончаси ичидан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди. 78-дақиқа. Элёр Ориповнинг 25 метрлар узоқлидан жаримадан йўллаган кучли зарбасини Суюнов бартараф этди.

85-дақиқада Артур Геворкян дублини расмийлаштирди - 0:2. 90+3-дақиқада Сухроб Бердиев ўйиндаги сўнгги голни урди - 1:2.

16:30 -
«СЎҒДИЁНА» (Жиззах) – «НАСАФ» (Қарши) 1:2
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Жўрахонов (Андижон)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
Голлар: Артур Геворкян, 41 - 0:1. Артур Геворкян, 85 - 0:2. Сухроб Бердиев, 90+3 - 1:2.
"Сўғдиёна": 1. Александр Меленчук (С), 4. Элёр Орипов, 5. Илёс Қурбонов (19. Суҳроб Қобилов, 46), 6. Аюбхон Намонов, 7. Расул Ҳайитов (15. Жасур Ҳакимов, 58), 13. Рустам Аъзамов, 14. Ориф Мамажонов, 18. Сардор Эминов, 20. Вусал Магеррамов, 24. Асилжон Бегимқулов (21. Акмал Абдураҳмонов, 76), 25. Суҳроб Бердиев.

Захира: 16. Нодир Ашурматов, 3. Илҳом Комилов, 17. Санжар Рашидов, 23. Бобир Қосимов.

"Насаф": 25. Элдорбек Суюнов, 5. Ботир Қораев, 10. Кенжа Тўраев (38. Дониёр Нарзуллаев, 90), 17. Артур Геворкян (С), 20. Эркин Бойдуллаев, 23. Шерзод Аъзамов, 27. Илҳом Юнусов (16. Алишер Юсупов, 85), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Ҳамза Каримов, 34. Фарруҳ Сайфиев, 41. Азамат Алланиязов.

Захира: 30. Ўткир Юсупов, 7. Акрамжон Баҳритдинов, 14. Лазиз Убайдуллаев, 20. Улуғбек Дадабоев, 33. Одилбек Ҳамробеков.

Огоҳлантиришлар: Расул Ҳаитов 39, Аюбхон Нўъмонов 74, Шерзод Аъзамов 83

Четлатишлар: Вусол Магеррамов 58 - Азамат Алланиязов 58

-----

Бекободдаги ўйинда тезкор гол урилди. Жарима тўпини Пономарев амалга оширди, Отабек Зокиров тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди - 0:1. Майдон эгалари 12-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Шаҳзодбек Нурматовнинг пасидан сўнг Суннатилла Мамадалиев гол урди - 1:1.

21-дақиқада Мамадалиевнинг кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Орадан уч дақиқа ўтгач Зокиров-Отақўзиев комбинацияси хавфли кўриниш олди, бироқ Носир ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Биринчи бўлимда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

72-дақиқада Шаҳзодбек Нурматов ўзини кўрсатиб майдон эгаларини олдинга олиб чиқди - 2:1. Баҳс айнан шу ҳисоб билан ўз якунига етди.

17:00 - «МЕТАЛЛУРГ» (Бекобод) – «НЕФТЧИ» (Фарғона) 2:1
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
Голлар: Отабек Зокиров, 2 - 0:1 (Вячеслав Пономарев). Суннатилла Мамадалиев, 12 - 1:1. Шаҳзодбек Нурматов, 72 - 2:1.

"Металлург": 1. Маъмур Икромов, 4. Ҳикмат Ҳошимов (С), 6. Дилмурод Каримов (11.Шуҳрат Юлдашев, 69), 7. Дониёр Одилов, 8. Суннатилла Мамадалиев, 9. Шаҳзод Нурматов, 13. Александр Ковалёв, 14. Даврон Каримқулов, 15. Алишер Зиёвуддинов, 22. Мурод Тошматов, 77. Сардор Соибов (21.Сардор Расулов, 58).
Захира: 32.Суҳроб Султонов, 3.Саидкомил Акбаров, 17.Нозим Эсонов, 20. Мирғиёс Сулаймонов, 23.Миртўра Акбаров.

"Нефтчи": 21.Ғайрат Ҳасанов, 4.Жаҳонгир Жиямуродов, 5.Иқбол Бобохонов, 11.Носир Отақўзиев, 13.Александр Клецков (32.Жаҳонгир Меҳмонов, 75), 14.Вячеслав Пономарёв, 20.Дилёрбек Эрматов (C), 28.Абдуллоҳ Олимов (9.Павел Смоляченко, 60), 29.Руслан Мелзиддинов, 30.Отабек Зокиров, 70.Иззат Ғаниев (22.Рўзимбой Аҳмедов, 76).
Захира: 1.Сардор Қобулжонов, 10.Отабек Исроилов, 18.Жавоҳир Расулов, 26.Маъруф Муродов.

-----

13-дақиқада ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб борган Анвар Ражабов дарвозага зарба берди, ноаниқ. 20-дақиқада меҳмонларнинг ҳужуми хавфли кўриниш олди. Равшан Аслановнинг чамаси 20 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 34-дақиқада Мирзакамол Камоловнинг қанотдан ошириб берган тўпини Баҳром Абдураҳимов дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

47-дақиқада Лочин Солиев 7 метрдан дарвозани ишғол қила олмади. 77-дақиқада Акмал Жўрабоевнинг йўллаган зарбасини қайтариш чоғида Ойбек Нурбоев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди - 1:0.

86-дақиқада Алексей Касьяннинг жарима тўпидан узатган тўпини Расул Раҳмонов меҳмонлар дарвозасига йўллади - 2:0. "Андижон" шу турга келиб илк ғалабасини қўлга киритди.

17:00 - «АНДИЖОН» (Андижон) – «БУХОРО» (Бухоро) 2:0
Ҳакамлар:
Д. Пислегин (Тошкент), Ф. Ҳасанов (Наманган), Р. Ғопуров (Наманган), Д. Досанов (Тошкент)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).
Голлар: Ойбек Нурбоев, 77 автогол - 1:0. Расул Раҳмонов, 86 - 2:0 (Алексей Касьян)
“Андижон”: Темур Ғаниев, Жавлон Мирабдуллаев (Даврон Турсунов, 55), Алексей Касьян, Иброҳим Отахонов, Лочин Солиев, Анвар Ражабов, Мирзакамол Камолов, Сергей Даценко, Расул Раҳмонов, Асрор Раҳмонов, Баҳром Абдураҳимов.
Захира: Муҳиддин Худоёров, Бекзод Ғозиев, Акмал Жўрабоев, Алишер Азизов, Алишер Тўхтасинов, Камронбек Кападзе

“Бухоро”: Александр Корнейчук, Шавкат Раимқулов, Азиз Ғуломхўжаев, Георги Квесиешвили, Сухроб Неъматов (Феруз Бобоқулов, 46), Виталий Племадела, Предраг Вуйович, Фирдавс Асадов (Жамолиддин Убайдуллаев, 60), Равшан Асланов, Илья Ильин, Ойбек Нурбоев.
Захира: Фарруҳ Турдалиев, Нодир Жўраев, Элёр Акбаров, Андрей Акопянц, Шукур Жумабоев.

Огоҳлантиришлар: Равшан Асланов 22, Шавкат Раимқулов 39, Предраг Вуйович 59,

-----

Ўйиндаги илк хавфли вазиятни 14-дақиқада майдон эгалари вакили Жамшид Ҳасанов юзага келтирди. Унинг зарбаси ноаниқ кетди. 37-дақиқада Мирзоҳид Ғoфуров жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Узатилган тўпни Зоҳир Қўзибоев дарвозага аниқ йўллай олмади.

78-дақиқада Шерзод Файзиев қарши ҳужумдан фойдалана олмади. Ўйинда ҳеч қайси жамоа гол ура олмади - 0:0.

17:00 - «МАШЪАЛ» (Муборак) – «ОЛМАЛИҚ» (Олмалиқ) 0:0
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Р. Илёсов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

"Машъал": Санжар Қувватов, Ғиёсжон Комилов, Аббос Омонов, Жамшид Ҳасанов, Зафар Тўраев, Аббос Шодмонов, Мирзоҳид Ғофуров (Элдор Шомуродов, 68), Шерзод Файзиев, Сирож Ҳамроев, Зоҳир Қўзибоев, Андрей Деркач
Захира: Ботир Носиров, Дилявер Ваниев, Ихтиёр Тошпўлатов, Отабек Нарзуллаев, Саламат Қутибоев, Муйдин Мамазулумов

"Олмалиқ": Умиджон Ҳонимқулов, Шавкат Муллажонов Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Азамат Исроилов (Иқбол Акрамов, 72), Шакер Зуаги, Санжар Шораҳметов, Зоҳир Пиримов, Обид Жўрабоев, Шерзод Ҳакимов (Зафар Полвонов, 56), Дарко Станкович, Александр Алемпиевич
Захира: Никита Шквирин, Достон Абдураҳмонов, Диёр Усмонхўжаев, Дилявер Абибуллаев, Сарваржон Жўраев

Огоҳлантиришлар: Андрей Деркач 72

-----

18:30 - «ПАХТАКОР» (Тошкент) – «ЛОКОМОТИВ»  (Тошкент) 2:2  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Ҳакамлар
:
В. Коваленко (Тошкент), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), В. Агишев (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
Голлар:
Иван Нагаев, 11 - 0:1. Александр Мерзляков, 28 - 1:1.Жасур Ҳасанов, 75 - 1:2. Егор Кримец, 90 - 2:2 (Жамшид Искандеров).
"Пахтакор"
:
Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егор Кримец, Боян Миладинович, Даврон Ҳошимов, Кахи Махарадзе (С), Камолиддин Тожиев, Владимир Козак (Анвар Солиев, 80), Станислав Андреев (Шерзод Каримов, 65), Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев

Захира
:
Акмал Турсунбоев, Акбар Исматуллаев, Темур Ҳакимов, Жамшид Болтабоев, Жалолиддин Машарипов

"Локомотив":
Игнатий Нестеров, Салим Мустафоев, Бобур Йўлдошев, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко (Андрей Кожокарь, 82), Лутфулла Тўраев, Фозил Мусаев (Дилшод Жабборов, 26), Жасур Ҳасанов (катта), Жасур Ҳасанов (кичик) (Иброҳим Раҳимов, 67), Фарҳод Тожиев, Иван Нагаев

Захира:
Темур Жўраев, Акмал Холматов, Сардор Раҳмонов, Вячеслав Шевченко

-----

Ўйин "Қизилқум"нинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. 6-дақиқада динамочилар тўпни майдонга ташқарисига чиқариб юбордилар. Аутдан тўпни ҳимоячи Миржалол Қурбонов жарима майдончаси ичкарисига отиб берди. Кутилмаганда тўп ҳимоячилардан бирига теккан ҳолда дарвоза тўридан жой олди — 1:0.

Бугун Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида илк расмий учрашув ўтказилмоқда. Ўйиндан олдин вилоятнинг таниқли санъаткорлари ижросида дилрабо куй-қўшиқлар янгради. Айни чоғда ўзига хос катта спорт байрами тусини олган "Қизилқум" — "Динамо" ўйинини бевосита ўн мингдан ортиқ томошабин стадионнинг ўзида туриб томоша қилишяпти.

27-дақиқа мезбонлар  ўз жарима майдончалари яқинида ўйин қоидасини бузди. Санъат Шиховнинг кучли зарбасини Артём Макосин катта қийинчилик бн майдон ташқарисига чиқариб юборди.

29-дақиқада Асқаржон Муҳиддинов ўнг қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига йўналтирди. Наврўз Алимовнинг боши билан дарвоза томон берган зарбасини Мельничук бартараф этди.

35-дақиқада Шерали Жўраевни жамоадошлари дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқаришга уринишди. аммо кончилар вакили тўпни тўхтатиб, янада қулайроқ вазиятда бўлган Алишер Холиқов томон йўналтирмоқчи бўлди. Аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади ва тўп майдонни тарк этди.

37-дақиқада майдон марказида рақиб ўйинчиси Алишер Саматов билан даҳанаки жангга киришган Наврўз Алимовга сариқ карточка кўрсатилди. Ўз навбатида Алишер Саматов ҳам огоҳлантирилди.

39-дақиқада Зайниддин Тожиев ҳамда мезбонлар ҳимоячиси Жамшид Шоҳназаров тўқнашиб кетди. "Қизилқум" ҳимоячиси жиддий жароҳатланди.

Учрашувда меҳмонлар дарвозабони Андрей Мельничук маҳорати айниқса таҳсинга лойиқ. Қанотлардан Вагапов, Жўраевлар томонидан уюштирилаётган ҳужумларнинг бесамар якунланишига кўп вазиятда айнан "Динамо" посбони маҳорати сабаб бўлмоқда.

Голга ойдинлик киритиб ўтамиз. Аутдан Миржалол Қурбонов ташлаб берган тўп Шерали Жўраев томонидан дарвозага йўлланган. Гол муаллифи — Шерали Жўраев!

56-дақиқада Жўраев — Алишер Холиқов комбинацияси хавфли кўриниш олди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчакдан ўйинга киритилган тўпни Мельничук дарвозадан узоқлаштиришга муваффақ бўлди.

58-дақиқада майдон марказида Аваз Агалиев Элдор Бойматовни қўполлик билан тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди.

63-дақиқада майдон марказида Алимов ва Холмуродов тўқнашувидан динамочилар вакили жиддий жароҳатланди. Унга шифокорлар ёрдам беришди.

66-дақиқада Наврўз Алимов Мельничук билан деярли яккама-якка вазиятда қолганди. Аммо якуний зарбада Наврзга аниқлик етишмади.

71-дақиқада Бурчакдан узатилган тўпни Алишер Холиқов дарвоза томон йўналтирди. Бу сафар ҳам Мельничук маҳорат кўрсатди.

84-дақиқада Самандар Шодмонов тўпни қулай вазиятда турган Алишер Холиқовга узатди. Аммо тажрибали Асрор Алиқулов рақибига нисбатан чаққон ва аниқ ўйнаб хавфни бартараф қилди.

Руслан Вагаповнинг кучли зарбасини Мельничук қайтаришга муваффақ бўлди. Дарвозабондан қайтган тўпни Алишер Холиқов дарвоза тўрига жойлаб, ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди. Учрашув мана шу ҳисоб билан якунланди.

18:30 - «ҚИЗИЛҚУМ» (Навоий) – «ДИНАМО» (Самарқанд) 2:0
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
Голлар: Шерали Жўраев, 7 -1:0 (Миржалол Қурбонов). Алишер Холиқов, 88 - 2:0.
"Қизилқум": Артём Макосин, Акмал Холиқов, Жамшид Шоҳназаров (Элдор Бойматов, 46), Акмал Рустамов, Наврўзбек Олимов, Алишер Холиқов, Самандар Шодмонов, Руслан Вагапов, Миржалол Қурбонов, Шерали Жўраев (Сарвар Холматов, 89), Асқар Муҳиддинов.  
Захира: Дилшод Ҳамроев, Владимир Шишелов, Файзулла Қамбаров, Элдор Бойматов, Ғайрат Жумаев, Фаррух Хайдаров.

"Динамо": Андрей Мелничук, Асрор Алиқулов, Илдар Маматказин, Санъат Шихов, Ғулом Ўрунов, Зайниддин Тожиев, Акмал Холмуродов (Акмал Бозоров, 64), Сирожиддин Сайфиев (Абдулла Набиев, 65), Азамат Бобожонов, Алишер Саматов, Аваз Агалиев
Захира: Игорь Михайлов, Искандар Холмирзаев, Комил Шарофутдинов, Фирдас Абдусалимов, Холмўмин Давронов

Огоҳлантиришлар: Аваз Агалиев 58, Акмал Рустамов 90+2.


#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Пахтакор761010 - 4619
2Локомотив743013 - 5815
3Бунёдкор743012 - 4815
4Насаф74219 - 4514
5Олмалиқ73319 - 6312
6Навбаҳор73138 - 9-110
7Бухоро73135 - 9-410
8Динамо73049 - 10-19
9Қизилқум72234 - 408
10Металлург72147 - 9-27
11Машъал71422 - 4-27
12Андижон71154 - 10-64
13Нефтчи70344 - 8-43
14Сўғдиёна70168 - 18-101


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика