Олий лига-2015. Энг ёш мураббий - Александр Мочинов

Narzulla Saydullayev
26 мар 2015
Олий лиганинг 16та клубини қайси мураббийлар бошқараётганига эътибор қаратдик.
Улар орасида энг фахрийси бу туркманистонлик Тачмурад Агамуродов экан. Ундан кейинги ўринларда Эдгар Гесс ва Рустам Мирсодиқов жой олишган.

Энг ёш мураббийлар ҳақида гап кетганида Александр Мочинов, Бахтиёр Ашурматов ва Даврон Файзиев биринчи бўлиб тилга олинади. Улар орасида ҳамкасбларидан ойига кичик бўлган "Бухоро" устози 2015 йилги мураббийлар орасида энг ёш деган мақомга эга бўлди.



Бош мураббий сифатида бир клубда узоқ ишлаш бўйича Игорь Шквирин ("Олмалиқ") ва Рустам Мирсодиқов ("Металлург") пешқадамлик қилишмоқда. Бу иккала мураббий ушбу клубларда 2008 йил бош мураббий этиб тайинланишган.

МураббийКлубТуғилган санаҚачондан буён клубда?
Агамуродов Тачмурод (Туркманистон)Динамо08/18/195208/22/2014
Гесс Эдгар (Россия)Андижон03/14/195409/30/2014
Мирсодиқов РустамМеталлург03/19/195401/01/2008
Лукин Юрий Қизилқум01/24/195807/26/2013
Абрамов ВадимЛокомотив08/05/196202/20/2014
Шквирин ИгорьОлмалиқ04/29/196301/01/2008
Исмоилов МуроджонНефтчи01/04/196901/01/2014
Хомяков Александр (Россия)Машъал03/05/196908/27/2012
Абдуллаев РустамҚўқон-191201/01/197104/30/2014
Бабаян СамвелПахтакор05/19/197101/01/2014
Бердиев РўзиқулНасаф10/22/197111/19/2012
Лушан СергейБунёдкор06/14/197306/03/2014
Қурбонов МухторШўртан01/26/197501/01/2014
Файзиев ДавронСўғдиёна01/14/197601/01/2012
Ашурматов БахтиёрНавбаҳор03/25/197601/01/2014
Мочинов АлександрБухоро05/06/197601/01/2015
 

Нарзулла Сайдуллаев

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia