UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  5 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  106 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  11 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  34 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3

Олий лига-2014 якунлари. Энг кўп томошабин тўплаган "Навбаҳор" ҳақида Янгиликлар

Олий лига-2014 якунлари. Энг кўп томошабин тўплаган "Навбаҳор" ҳақида

Ҳар куни олий лиганинг битта клубига аталган статистик кўрсаткчилар сайтимизда бериб борилмоқда.
"Пахтакор", “Андижон”, "Локомотив", "Сўғдиёна", "Насаф", "Бухоро", "Бунёдкор", "Қизилқум", "Машъал", "Динамо" ва "Олмалиқ" ва "Металлург" клублари ҳақида маълумот бердик. Навбат ушбу мавсумда 7-ўринни банд этган "Навбаҳор" клубига етиб келди.
 
Бахтиёр Ашурматов йил давомида жамоа сафида 26 нафар футболчини майдонга туширди. Ҳимоячи Раҳматулло Бердимуродов барча 26та ўйинда майдонга тушиб энг кўп ўйнаган футболчига айланди. Рақиблар дарвозасига 14та гол урган Шаҳбоз Эркинов "лочинлар"нинг тўпурари бўлди.

Роббим Ҳасанов 7 марта сариқ карточка олиб жамоада энг кўп огоҳлантирилган футболчи бўлди. "Навбаҳор"нинг тўрт нафар футболчиси қизил карточка олди: Юрий Рижко, Азимжон Аҳмедов, Бахтиёр Ёқубов ва Раҳматулло Бердимуродов.  



"Навбаҳор" бу мавсум томошабин тўплаш бўйича олий лигада энг яхши натижа қайд этди. Ушбу жамоа иштирокидаги 26та ўйинга жами 169532 нафар томошабин келди. Кейинги ўринларда "Пахтакор" (166166) ва "Қизилқум" (158324) каби жамоалар қайд этилишди.

Қуйида жамоа сафида майдонга тушган барча футболчиларнинг статистик кўрсаткчилари берилган.

Футболчи Амп. Т.сана. Ўйин Дақ Гол СК ҚК
Бердимуродов Раҳматулло Яҳм 10/24/1987 26 2235 0 2 1
Эркинов Шаҳбоз Ҳуж 7/16/1986 24 1638 14 2 0
Рижко Юрий Ҳим 10/10/1989 23 2036 1 5 1
Саидов Мансур Яҳм 11/1/1983 22 1396 3 3 0
Бойдадаев Илҳом Яҳм 1/14/1988 22 1357 0 2 0
Ҳасанов Роббим Яҳм 2/6/1988 21 1762 0 7 0
Аҳмедов Азимжон Яҳм 1/4/1992 20 1456 0 4 1
Шамсиддинов Тохиржон Ҳим 2/9/1994 19 1555 0 5 0
Ёқубов Бахтиёр Яҳм 9/13/1984 19 1318 6 3 1
Валижонов Отабек Яҳм 4/8/1989 18 831 3 4 0
Маҳмудов Алишер Яҳм 1/25/1986 17 769 1 1 0
Абдуллаев Абдумалик Ҳуж 5/11/1989 13 432 2 0 0
Акбаров Бобиржон** Ҳим 2/14/1989 12 1080 0 2 0
Жабборов Дилшод** Яҳм 3/9/1985 12 1080 1 1 0
Пўлатов Шукур* Ҳим 2/23/1990 12 1080 1 2 0
Саматов Алишер** Ҳим 10/23/1989 12 980 0 4 0
Качур Руслан** Ҳуж 6/9/1982 12 726 5 3 0
Денчев Петар** Дар 3/16/1989 11 990 0 1 0
Алиев Аъзам Яҳм 7/7/1991 9 433 0 1 0
Ҳамидов Собир* Яҳм 9/29/1986 9 269 0 0 0
Усмонов Дониёржон Дар 6/23/1989 8 720 0 1 0
Жаҳонов Элёр Яҳм 1/11/1986 8 463 1 2 0
Хўжаев Хуршид Дар 2/14/1988 7 630 0 1 0
Тўрабоев Ботирбек Ҳим 6/23/1992 3 131 0 1 0
Саттаев Акбар Ҳим 2/11/1985 2 180 0 1 0
Яфаров Тимур Ҳим 11/30/1986 2 152 0 0 0


* - биринчи даврадан сўнг бошқа клубга ўтган
** - иккинчи даврада жамоага келган

"Навбаҳор" бу йил жами 38та гол урди ва 41та гол ўтказиб юборди. 6та ўйинда жамоа ўз дарвозасидан гол ўтказгани йўқ. 9та учрашувда водийликларнинг ўзлари тўп кирита олишмади. "Навбаҳор" бу йил иккита иродали ғалабага эришди.



Қуйидаги жадвалда клубнинг бу мавсумдаги қайд этган натижалари келтирилган.

Ўйинлар 26
Голлар 38
Уйдаги голлар 27 (71.05%)
Меҳмондаги голлар 11 (28.95%)
Ўтказилган голлар 41
Уйда ўтказилган голлар 11 (26.83%)
Меҳмонда ўтказилган голлар 30 (73.17%)
Ўртача гол 1.46
Ўртача ўтказилган гол 1.58
Уйдаги очколар 27/39 (69.23 %)
Меҳмондаги очколар 3/39 (7.69 %)
Энг йирик ғалаба 4:1 - "Бухоро"
Энг йирик мағлубият 0:3 - "Бунёдкор"
"Қуруқ" ўйинлар 6 (23.08%)
Гол ура олмаган ўйинлар 9 (34.62%)
Иродаги ғалаба 2
Йирик ғалабалар 3
Йирик мағлубиятлар 1
Автогол (урилган/ўтказилган) 0/1
Огоҳлантиришлар (ўртача) 58 (2.23)
Четлатишлар (ўртача) 4 (0.15)
Майдонга тушганлар (легионер) 26 (3)
Томошабинлар (жами/ўртача) 169532 / 6520


"Лочинлар"нинг мавсумдаги ўртача ёши 26,4ни ташкил этди. Тохир Шамсиддинов майдонга тушган ва сариқ карточка олган энг ёш футболчи бўлди. Руслан Качур майдонга тушган, гол урган ҳамда сариқ карточка олган энг кекса футболчи сифатида қайд этилди.

Кўрсаткич

Ёш Футболчи

Энг ёш гол урган

24,34 Пўлатов Шукур

Энг кекса гол урган

32,79 Качур Руслан

Энг ёш майдонга тушган

20,34 Шамсиддинов Тохиржон

Энг кекса майдонга тушган

32,151 Качур Руслан

Энг ёш сариқ карточка олган

20,34 Шамсиддинов Тохиржон

Энг кекса сариқ карточка олган

32,130 Качур Руслан

Энг ёш қизил карточка олган

22,235 Аҳмедов Азимжон

Энг кекса қизил карточка олган

29,196 Ёқубов Бахтиёр

Сайтимиз ходимлари томонидан Шаҳбоз Эркиновни "Навбаҳор”нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Тохиржон Шамсиддиновни эса йил кашфиёти деб топдик.



Эртага "Нефтчи" клуби ҳақида мақола кутинг.
 

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика