Олий лига-2014 якунлари. Энг кўп гол ўтказиб юборган "Металлург" ҳақида

Narzulla Saydullayev
5 дек 2014, 19:00
Ҳар куни олий лиганинг битта клубига аталган статистик кўрсаткчилар сайтимизда бериб борилмоқда.
"Пахтакор", “Андижон”, "Локомотив", "Сўғдиёна", "Насаф", "Бухоро", "Бунёдкор", "Қизилқум", "Машъал", "Динамо" ва "Олмалиқ" клублари ҳақида маълумот бердик. Навбат ушбу мавсумда 9-ўринни олган "Металлург" клубига етиб келди.
 
Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги жамоа бу йил 25 нафар футболчи хизматидан фойдаланди. Ҳикмат Ҳошимов ва Муроджон Тошматов барча 26тадан ўйинда майдонга тушиб энг кўп ўйнаган футболчиларга айланишди. 8тадан гол урган Суннатилла Мамадалиев ҳамда Шаҳзодбек Нурматов жамоа тўпурари бўлишди.



Дилмурод Каримов 7 марта сариқ карточка олиб жамоада энг кўп огоҳлантирилган футболчи бўлди. "Металлург"нинг уч нафар футболчиси қизил карточка олди: Дилмурод Каримов, Даврон Каримқулов ва Дониёр Одилов.  

Қуйида жамоа сафида майдонга тушган барча футболчиларнинг статистик кўрсаткчилари берилган.



* - биринчи даврадан сўнг бошқа клубга ўтган
** - иккинчи даврада жамоага келган

"Металлург" бу йил жами 44та гол урди ва 54та гол ўтказиб юборди. Гол ўтказиш борасида жамоа 2014 йилда "биринчи" бўлди. 4та ўйинда жамоа ўз дарвозасидан гол ўтказгани йўқ. 6та учрашувда бекободликларнинг ўзлари тўп кирита олишмади. "Металлург" "Олмалиқ" ва "Андижон" каби бу мавсум сафардаги ўйинларда ғалаба қозона олмади.

Қуйидаги жадвалда клубнинг бу мавсумдаги қайд этган натижалари келтирилган.

Ўйинлар26
Голлар44
Уйдаги голлар29 (65.91%)
Меҳмондаги голлар15 (34.09%)
Ўтказилган голлар54
Уйда ўтказилган голлар22 (40.74%)
Меҳмонда ўтказилган голлар32 (59.26%)
Ўртача гол1.69
Ўртача ўтказилган гол 2.08
Уйдаги очколар25/39 (64.1 %)
Меҳмондаги очколар3/39 (7.69 %)
Энг йирик ғалаба3:0 - "Динамо"
Энг йирик мағлубият1:5 - "Локомотив"
"Қуруқ" ўйинлар4 (15.38%)
Гол ура олмаган ўйинлар6 (23.08%)
Иродаги ғалаба1
Йирик ғалабалар1
Йирик мағлубиятлар1
Автогол (урилган/ўтказилган)1/0
Огоҳлантиришлар (ўртача)33 (1.27)
Четлатишлар (ўртача) 3 (0.12)
Майдонга тушганлар (легионер)25 (0)
Томошабинлар (жами/ўртача)79809 / 3070


Бекободликларнинг мавсумдаги ўртача ёши 26,3ни ташкил этди. Суннат Эрматов майдонга тушган, гол урган энг ёш футболчи бўлди. Ҳикмат Ҳошимов майдонга тушган, гол урган ҳамда сариқ карточка олган энг кекса футболчи сифатида қайд этилди.

Кўрсаткич

ЁшФутболчи

Энг ёш гол урган

19,101Эрматов Суннат

Энг кекса гол урган

34,347Ҳошимов Ҳикмат

Энг ёш майдонга тушган

19,101Эрматов Суннат

Энг кекса майдонга тушган

34,360Ҳошимов Ҳикмат

Энг ёш сариқ карточка олган

19,254Норбеков Шохназар

Энг кекса сариқ карточка олган

34,347Ҳошимов Ҳикмат

Энг ёш қизил карточка олган

25,60Каримов Дилмурод

Энг кекса қизил карточка олган

33,225Каримқулов Даврон



Сайтимиз ходимлари томонидан Шаҳзодбек Нурматовни "Металлург”нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Сардор Расуловни эса йил кашфиёти деб топдик.

Эртага "Навбаҳор" клуби ҳақида мақола кутинг.
 

Нарзулла Сайдуллаев

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia