UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  2 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  0 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  1 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  1 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  17 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  3 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  13 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  2 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  11

Олий лига-2014 якунлари. Дарвозасига энг кўп пенальти белгиланган "Бухоро" ҳақида Янгиликлар

Олий лига-2014 якунлари. Дарвозасига энг кўп пенальти белгиланган "Бухоро" ҳақида

Ҳар куни олий лиганинг битта клубига аталган статистик кўрсаткчилар сайтимизда бериб борилмоқда.
"Пахтакор", “Андижон”, "Локомотив", "Сўғдиёна" ва "Насаф" клублари ҳақида маълумот бердик. Навбат ушбу мавсумда 12-ўринни олган "Бухоро" клубига етиб келди.
 
Жамоа таркибида бу мавсум жами 32 нафар футболчи майдонга тушди. Улардан тўрт нафари легионерлар. Ярим ҳимоячи Виталий Пламадела 25та ўйинда майдонга тушиб жамоа энг кўп ўйнаган футболчига айланди. 3тадан гол урган Предраг Вуйович, Суҳроб Неъматов ва Улуғбек Бақоев жамоа тўпурари бўлишди.

7 марта сариқ карточка олган ҳимоячи Ойбек Нурбоев энг кўп огоҳлантирилган футболчи бўлди. "Бухоро"нинг тўртта футболчиси қизил карточка олди. Александр Корнейчук, Баҳриддин Ваҳобов, Шукур Жумабоев ва Умрилло Рамазонов мавсум давомида ҳакамлар томонидан майдондан четлатилишди.  



Қуйида жамоа сафида майдонга тушган барча футболчиларнинг статистик кўрсаткчилари берилган.

Футболчи Амп. Т.сана. Ўйин Дақ Гол СК ҚК
Пламадела Виталий Яҳм 1/21/1985 25 1938 1 1 0
Корнейчук Александр Дар 10/30/1979 23 1981 0 3 1
Вуйович Предраг Яҳм 8/20/1983 23 1920 3 5 0
Неъматов Суҳроб Яҳм 4/23/1986 23 1625 3 4 0
Нурбоев Ойбек Ҳим 5/3/1988 21 1859 1 7 0
Убайдуллаев Жамолиддин Яҳм 5/25/1992 21 1492 2 1 0
Ваҳобов Бахриддин Ҳуж 1/23/1983 18 837 2 2 1
Ильин Илья Ҳим 9/29/1985 17 978 0 3 0
Асланов Равшан Яҳм 2/4/1990 16 831 0 1 0
Нарзуллаев Отабек** Яҳм 6/25/1985 13 1170 0 2 0
Раимқулов Шавкат* Ҳим 5/7/1984 13 1125 0 3 0
Асадов Фирдавс Ҳуж 4/19/1993 13 1013 1 1 0
Ғуломхўжаев Азиз* Ҳим 2/13/1990 11 910 0 4 0
Попович Дмитрий** Ҳуж 8/5/1983 11 840 0 1 0
Бобоқулов Феруз* Ҳуж 7/14/1986 11 521 2 3 0
Квесиешвили Георгий* Ҳим 12/1/1985 10 884 0 5 0
Асқаралиев Санжар** Яҳм 1/20/1981 10 735 0 2 0
Ражабов Анвар** Ҳуж 1/23/1988 10 544 1 0 0
Рамазанов Умрилло Ҳим 2/18/1992 10 538 0 1 1
Бақоев Улуғбек Ҳуж 11/28/1978 9 800 3 2 0
Акопянц Андрей* Яҳм 8/27/1977 9 223 1 0 0
Шарипов Шерзод Ҳим 3/1/1980 7 605 0 2 0
Кочнев Евгений Ҳим 12/3/1992 7 388 0 2 0
Ҳасанов Жамшид Яҳм 4/6/1992 6 405 1 2 0
Жумабаев Шукур Яҳм 3/8/1989 6 364 0 2 1
Жўраев Нодир Ҳим 9/3/1980 5 297 0 0 0
Турдалиев Фаррух Дар 6/7/1990 4 356 0 0 0
Исроилов Отабек Ҳуж 12/7/1989 4 155 1 1 0
Акбаров Элёр Ҳуж 7/28/1990 3 48 0 0 0
Тўраев Акобир Ҳуж 11/3/1996 2 79 0 0 0
Ҳамдамов Муродилло Ҳим 4/9/1984 1 31 0 0 0
Умуров Нозим Ҳуж 6/3/1991 1 19 0 0 0


* - биринчи даврадан сўнг бошқа клубга ўтган

** - иккинчи даврада жамоага келган


"Бухоро" бу йил бир марта йирик ғалабага эришди ва тўрт бор йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Сафардаги ўйинларда 6 очко тўплади. Олтита учрашувда рақиблар бухороликлар дарвозасига гол ура олишмади. 12та ўйинда эса "Бухоро"нинг ўзи гол ура олмади. Мавсум давомида жамоа дарвозаси томон 8 марта пенальти белгиланди. Шундан 3таси голга айлантирилди. Қизиғи жамоа футболчилари бирон марта ҳам пенальти тепишмади.



Қуйидаги жадвалда клубнинг бу мавсумдаги қайд этган натижалари келтирилган.

Ўйинлар 26
Голлар 23
Уйдаги голлар 16 (69.57%)
Меҳмондаги голлар 7 (30.43%)
Ўтказилган голлар 43
Уйда ўтказилган голлар 15 (34.88%)
Меҳмонда ўтказилган голлар 28 (65.12%)
Ўртача гол 0.88
Ўртача ўтказилган гол 1.65
Уйдаги очколар 19/39 (48.72 %)
Меҳмондаги очколар 6/39 (15.38 %)
Энг йирик ғалаба 3:0 - "Андижон"
Энг йирик мағлубият 0:5 - "Бунёдкор"
"Қуруқ" ўйинлар 6 (23.08%)
Гол ура олмаган ўйинлар 12 (46.15%)
Иродаги ғалаба 0
Йирик ғалабалар 1
Йирик мағлубиятлар 4
Автогол (урилган/ўтказилган) 1/2
Огоҳлантиришлар (ўртача) 60 (2.31)
Четлатишлар (ўртача) 4 (0.15)
Майдонга тушганлар (легионер) 32 (4)
Томошабинлар (жами/ўртача) 155673 / 5987



Бухороликларнинг мавсумдаги ўртача ёши 28,3 ни ташкил этди. Бу борада ўртача ёши энг катта жамоа бўлди. Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпиони Акобир Тўраев бу йил 17 ёшида жамоа сафида майдонга тушди ва энг ёш футболчига айланди. Фирдавс Асадов гол урган ва сариқ карточка олган энг ёш ўйинчи бўлди.

Кўрсаткич

Ёш Футболчи

Энг ёш гол урган

20,351 Асадов Фирдавс

Энг кекса гол урган

36,278 Акопянц Андрей

Энг ёш майдонга тушган

17,347 Тўраев Акобир

Энг кекса майдонга тушган

36,299 Акопянц Андрей

Энг ёш сариқ карточка олган

20,338 Асадов Фирдавс

Энг кекса сариқ карточка олган

35,344 Бақоев Улуғбек

Энг ёш қизил карточка олган

22,178 Рамазонов Умрилло

Энг кекса қизил карточка олган

34,284 Корнейчук Александр



Сайтимиз ходимлари томонидан Виталий Пламадела “Бухоро”нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Улуғбек Бақоевни эса йил қайтиши деб топдик.

Эртага "Бунёдкор" клуби ҳақида мақола кутинг.
 

Нарзулла Сайдуллаев 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика