
Ҳозирга қадар бўлиб ўтган 24та тур давомида олий лиганинг 12та клуби футболчилари камида биттадан қизил карточка олишди. Фақат "Локомотив" ва "Бунёдкор" футболчилари майдондан четлатилмади. Бугунги кунга келиб "Локомотив" футболчиларига 43та, "Бунёдкор" футболчиларига эса 44та сариқ карточка кўрсатилган.
Ўтган мавсумда "Олмалиқ" клуби мавсумни қизил карточкасиз ўтказганди ва ЎФФ томонидан ўтказилган йил якунларига бағишланган маросимда "Фейр Плей" совринига эга бўлганди.
Ўтган мавсумда "Олмалиқ" клуби мавсумни қизил карточкасиз ўтказганди ва ЎФФ томонидан ўтказилган йил якунларига бағишланган маросимда "Фейр Плей" совринига эга бўлганди.