UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 00:00"Челси" - "Лос-Анжелес"  1 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  6 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  1 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  11 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2

Олий лига. 19-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 19-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 19-тур баҳслари бўлиб ўтди.
Ушбу турдан ўрин олган “Пахтакор”нинг ўз майдонида “Динамо” билан учрашуви номаълум муддатга қолдирилгани учун бу ўйин якунини кутиб ўтирмасдан рамзий термани тузишга қарор қилдик.

Ушбу тур терма жамоасидан “Насаф”, “Қизилқум”, “Машъал”, “Бунёдкор”, “Андижон”, “Олмалиқ” футболчилари ўрин олишди. Гарчи Зоминда ўтказилган “Сўғдиёна” - “Навбаҳор” баҳсида 5:4 ҳисоби қайд этилган бўлса-да, бу ўйинда ҳеч ким ажралиб турмагани боис рамзий термага ҳеч қайси жамоадан ўйинчи киритмадик. Натижада рамзий терма жамоа қуйидагича кўринишга эга бўлди.

ДАРВОЗАБОН
Ўткир Юсупов (“Насаф”)



Дарвозадан Ўткир Юсупов жой олди. “Насаф”нинг биринчи рақамли посбони Элдор Суюнов Осиё ўйинларига жўнаб кетганидан сўнг бош мураббий Ўткир Юсуповга ишонч билдирди ва ҳозирча Ўткир бу ишончни оқламоқда. Умуман олганда, кўпчилик мутахассислар Ўткир Юсупов ҳақида илиқ фикрдалар. Фақат унга кам ўйин амалиёти берилмоқда.

ҲИМОЯЧИЛАР
Георгий Квесиешвили (“Қизилқум”)
Аббос Шодмонов (“Машъал”)
Хайрулла Каримов (“Бунёдкор”)
Раҳим Қодиров (“Андижон”)

Ҳимояда тўрт ўйинчига жой ажратдик. Квесиешвили марказий ҳимоячи бўлишига қарамасдан, гол уришни ҳам қойиллатиб келмоқда. У “Олмалиқ” дарвозасига икки бор тўп киритиб, ўз жамоасига қимматли уч очкони келтирди.



“Машъал” - “Нефтчи” баҳсида эса Аббос Шодмонов ажралиб турди. Косонлик ҳимоячи бир неча бор ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. Шунингдек, бу турда “Бунёдкор” сардори Хайрулла Каримов яхши ҳаракат қилди. У “Бухоро” ҳужумчиларига, айниқса Улуғбек Бақоевга умуман имконият қолдирмади. “Андижон” ҳимоячиси Раҳим Қодиров ҳам яхши ўйин кўрсатди, гарчи жамоаси яна мағлубиятга учраган бўлса-да.

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Сато Минори (“Бунёдкор”)
Артур Геворкян (“Насаф”)
Аббос Махситалиев (“Андижон”)
Олег Зотеев (“Бунёдкор”)
Дилявер Абибуллаев (“Олмалиқ”)



“Бунёдкор”нинг “Бухоро” билан кечган ўйинида япониялик Сато Минори майдон марказида катта ҳажмдаги ишни бажарди. У ҳужумда ҳам жуда фаол бўлди. Қолаверса, битта гол уришнинг уддасидан чиқди. “Насаф” сардори Артур Геворкян эса бу турда яна гол урди. “Андижон”га ижарага берилган Аббосбек Махситалиев ҳам яхши ўйин кўрсатди. Қолаверса, чемпионлик учун курашаётган “Локо” дарвозасига тўп киритишнинг уддасидан чиқди. Олег Зотеев эса жамоасининг деярли барча голларида иштирок этди. Сафарда имкониятни бой берган бўлишига қарамасдан, “Олмалиқ” ярим ҳимоячиси Дилявер Абибуллаев ҳам ўзидан яхши таассурот кўрсата олди.

ҲУЖУМЧИЛАР
Зоҳир Қўзибоев (“Машъал”)



Бу турда ҳужумчилардан Фарҳод Тожиев, Александр Гейнрих, Зафар Полвонов каби футболчилар ҳам гол уришди. Бироқ биз сайтимиз ходимлари билан келишган ҳолда ҳужум чизиғига биргина Зоҳир Қўзибоевни танладик.

БОШ МУРАББИЙ
Рўзиқул Бердиев (“Насаф”)

19-тур рамзий терма жамоасига бош мураббий этиб Рўзиқул Бердиевни маъқул топдик. Маълумки, Бекободдан ғалаба билан қайтишни ҳар ким ҳам уддалай олмайди. Лекин “Насаф” бунинг уддасидан чиқди ва 2:0 ҳисобида зафар қучиб қайтди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика