UZ

Сўнгги янгиликлар

15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  1 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  1 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  25 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  3 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   8 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  7 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  7 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10

Олий лига. 15-тур. "Андижон"да ғалаба, "Пахтакор" - "Нефтчи" 1:0 ва бошқа ўйинлар Янгиликлар

Олий лига. 15-тур. "Андижон"да ғалаба, "Пахтакор" - "Нефтчи" 1:0 ва бошқа ўйинлар

Ўзбекистон миллий чемпионатининг 15-туридан ўрин олган 4та ўйин бўлиб ўтди.
Зоминдаги ўйиннинг 5-дақиқасида Саламат Қуттибоев ижросидаги жарима зарбаси бироз ноаниқ кетди. 37-дақиқада Ориф Мамажонов ўйиндан ташқари ҳолатда туриб гол урди, ҳакамлар голни инобатга олишмади.

48-дақиқада жарима майдонига ошириб берилган тўпга Пиримов боши билан зарба берди, дарвозабон ишончли ҳаракат қилди. Учрашувда ҳисоб очилмади.

17:30 - «Сўғдиёна» (Жиззах) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) 0:0
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), М. Саидқосимов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), И. Худойдотов (Тошкент).
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

"Сўғдиёна": Александр Меленчук, Элёр Орипов, Аюбхон Нўъмонов, Рустам Аъзамов, Ориф Мамажонов (Бобур Қосимов, 64), Сардор Эминов (Илёс Қурбонов, 81), Сухроб Қобилов (Олександр Коблаш, 67), Вусол Магеррамов, Сухроб Бердиев, Саламат Қуттибоев, Собир Ҳамидов.

"Олмалиқ": Акмал Ортиқов, Шакер Зуаги, Достон Абдураҳмонов, Зафар Полвонов, Санжар Шоаҳмедов (Исломбек Исоқжонов, 46), Зоҳир Пиримов (Никита Павленко, 74), Обид Жўрабоев, Дарко Станоевич, Сарвар Жўраев, Евгений Гоголь, Жаҳонгир Жиямуродов (Диёр Туропов, 60).

Огоҳлантиришлар: Достон Абдураҳмонов 19, Санжар Шоаҳмедов 30, Евгений Гоголь 65, Элёр Орипов 73

----------

Учрашувнинг 28-дақиқасида ҳисоб очилди. Бугун ўз туғилган кунини нишонлаётган Абдулатиф Абдуқодиров гол урди - 1:0.

41-дақиқада Абдуқодировнинг тўп узатишидан сўнг Азиз Ибрагимов узоқ муддатли танаффусдан сўнг олий лигада ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди - 2:0.

Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармади ва "Андижон" ғалабага эришди.


17:30 - «Андижон» (Андижон) – «Қизилқум» (Навоий) 2:0
Ҳакамлар
: М. Исмоилов (Тошкент), Ф. Ҳасанов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

ГОЛ: Абдулатиф Абдуқодиров 28, Азиз Ибрагимов 41 (Абдулатиф Абдуқодиров)

“Андижон”: Темур Ғаниев, Даврон Турсунов, Иброҳим Отахонов, Бекзод Ғозиев, Абдулатиф Абдуқодиров (Баҳром Абдураҳимов, 70), Расул Раҳмонов, Аббос Махсталиев, Виталий Визавер, Асрор Раҳмонов, Азиз Ибрагимов (Мирзакамол Камолов, 88), Аюбхон Гаппаров (Лочин Солиев, 46).
Захира: Муҳиддин Худоёров, Шуҳрат Мирхолдиршаев, Абдулазиз Юсупов, Максимилян Фомин.
 
“Қизилқум”: Артём Макосин, Алишер Санаев, Акмал Рустамов (Файзулло Қамбаров, 46), Наврўз Алимов, Алишер Холиқов (Фарруҳ Хайдаров, 66), Самандар Шодмонов, Руслан Вагапов, Ғайрат Жумаев (Азизбек Усмонов, 46), Миржалол Қурбонов, Асқар Муҳиддинов, Георгий Квесиашвили.
Захира: Дилшод Хамроев, Акмал Холиқов, Жамшид Шоҳназаров, Алишер Азизов.

Огоҳлантиришлар: Наврўз Алимов 89

----------

Баҳснинг 39-дақиқасида Ковалёвнинг пасидан сўнг Дилмурод Каримов ҳисобни очди - 1:0.

70-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Суннатилла Мамадалиев иккинчи бор меҳмонларни ранжитди. Бу вазиятда унга тўпни Дилмурод Каримов оширриб берганди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Мамадалиев дублга эришди  - 3:0. Ўйин айнан мана шу ҳисоб билан ўз якунига етди.

17:30 - «Металлург» (Бекобод) – «Динамо» (Самарқанд) 3:0
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вилояти), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), Д. Досанов (Тошкент)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

ГОЛ: Дилмурод Каримов 39 (Александр Ковалёв). Суннатилла Мамадалиев 70 (Дилмурод Каримов), Суннатилла Мамадалиев 90+1

"Металлург": Маъмур Икромов, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Шаҳзод Нурматов, Шуҳрат Йўлдошев (Зоҳид Абдуллаев, 47), Александр Ковалев, Даврон Каримқулов, Алишер Зиёвуддинов, Мирғиёз Сулаймонов (Суннатилла Мамадалиев, 46), Мурод Тошматов.
Захира: Суҳроб Султонов, Саидкомил Акбаров, Шохназар Норбеков, Миртўра Акбаров, Жавлон Мирабдуллаев.

"Динамо": Игорь Михайлов, Асрор Алиқулов (Комил Шарофутдинов, 60), Илдар Маматказин, Санъат Шихов, Ғулом Ўрунов (Искандар Холмирзаев, 62), Зайниддин Тожиев, Акмал Холмуродов, Абдулла Набиев, Сирожиддин Сайфиев, Аваз Агалиев, Фирдавс Абдусалимов.
Захира: Рустам Тоштурдиев, Акбар Сиддиқов, Акмал Бозоров, Жасур Азимов, Миркомил Локаев

----------

Дастлабки 10 дақиқада ҳеч бир жамоа голга тортадиган хавфли вазиятни содир этмади. 20-дақиқада Искандеровнинг зарбасидан сўнг тўпни Қобулжонов қайтарди. 23-дақиқада Ониканинг зарбаси хавфли кўриниш олди. 28-дақиқада Козакнинг яқин масофадан тепгани тўпини Қобулжонов қайтариб қолди. 39-дақиқада Кримец ўз жарима майдони ичида Сардор Мирзаевни йиқитди. Бош ҳакам бу вазият пенальтига тортмайди деб ҳисоблади.

Бўлим сўнггида Кримец боши билан зарба берди, Қобулжонов бу сафар ҳам ўзини кўрсатди. Дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади.

53-дақиқада Сардор Қобулжонов жарима майдонини тарк этиб Пардаев билан тўқнашиб кетди. Ўйин давом эттирилди ва Козак бўш қолган дарвозага зарба берди, ҳимоячилар бу вазиятда тўпни қайтаришди.

56-дақиқада Сергеевнинг йўллаган зарбаси йўлига Қобулжонов тўғаноқ бўлди.

57-дақиқада ҳисоб очилди. Искандеровнинг пасидан сўнг Козак боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:0.

62-дақиқада Искандеровнинг зарбасидан кейин Қобулжонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Баҳс 1:0 ҳисобида ўз якунига етди.

19:30 - «Пахтакор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона) 1:0
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), В. Агишев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

ГОЛ: Владимир Козак 57 (Жамшид Искандеров)

"Пахтакор": Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егор Кримец, Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе (с), Владимир Козак, Станислав Андреев (Баҳодир Пардаев, 52), Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев (Жамшид Болтабоев, 90+1)
Захира: Никита Рибкин, Шерзод Каримов, Анвар Солиев, Ойбек Қиличев, Жалолиддин Машарипов

"Нефтчи": Сардор Қобулжонов, Иқбол Бобохонов, Сардор Раҳмонов, Дилёрбек Эрматов, Руслан Мелзиддинов, Александр Оника, Павел Смоляченко, Акмал Холматов (Андрей Акопянц, 63), Сардор Мирзаев, Шерзод Ҳакимов (Отабек Зокиров, 83), Рўзимбой Аҳмедов (Умид Қодиров, 63
Захира: Алишер Пахриддинов, Вячеслав Пономарёв, Жавоҳир Расулов, Сайдулла Раҳматов,

Огоҳлантиришлар: Сардор Раҳмонов 14, Дилёрбек Эрматов 25, Владимир Козак 88.
 
#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Пахтакор15123022 - 81439
2Локомотив14113029 - 72236
3Насаф1485124 - 91529
4Бунёдкор1484222 - 101228
5Машъал1464419 - 18122
6Металлург1562723 - 23020
7Олмалиқ1555519 - 20-120
8Қизилқум1545612 - 16-417
9Навбаҳор1451817 - 22-516
10Нефтчи1544712 - 15-316
11Динамо15411015 - 27-1213
12Бухоро1434711 - 20-913
13Сўғдиёна15221116 - 30-148
14Андижон15211210 - 26-167

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика