UZ

Сўнгги янгиликлар

16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  1 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  0 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  3 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  1 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2

Олександр Пишур: Ҳозирги кўрсаткичларим билан тўхтаб қолмочқи эмасман Янгиликлар

Олександр Пишур: Ҳозирги кўрсаткичларим билан тўхтаб қолмочқи эмасман

Кеча “Бунёдкор”ни финалга чиқишида Олександрнинг Пишурнинг “Локомотив” дарвозасига киритган икки голи муҳим аҳамият касб этди.
Учрашувдан сўнг ўйин қаҳрамонининг фикрлари билан қизиқдик:

- Олександр, ғалаба ва финал муборак! Учрашувдан қандай таассуротлар олдингиз?
- Асосий рақибимиз майдонида ғалаба қозониб, финалга йўлланма олаганимиздан хурсандман. Чемпионат доирасида ўтган ҳар иккала учрашувда ҳам “Локомотив” дарвозасини ишғол қилгандим. Кубокда кечган биринчи ўйинда ҳисобимга гол ёза олмагандим. Шу боисдан ҳам жавоб учрашувига пухта хозирлик кўриб, Бугало дарвозасига йўл топишга интилдим. Омадим чопиб, темирйўлчилар дарвозасига иккита тўп киритдим. Ҳаракатларим “Бунёдкор”га фойда келтираётганидан жуда-жуда хурсандман.

- Айнан қайси жабҳада рақибни доғда қолдирдик, деб ўйлайсиз?
- Учрашув давомида мезбонларни асосий футболчиларини ёпа олдик. Шунингдек, жуда тартибли ўйин намойиш қилиб, бехуда тўп оширишлар ва ортиқча югуришлардан ўзимизни тийдик. 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан кейин эса яна камида уч маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилишимиз мумкин эди.

- Ҳозирча “Бунёдкор” сафида 20та гол уришга эришдингиз. Бунга қандай эришяпсиз?
“Бунёдкор”да кўп гол ураётганим биргина ўзимга боғлиқ эмас. Жамоамизда моҳир ижрочилар бор. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари натижасида ўзимни жуда эркин ҳис қиляпман. Ҳозирги кўрсаткичларим билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Мавсум якунигача яна бир қанча ўйинлар бор. Ана шу учрашувларда ҳам “Бунёдкор”га фойда келтирмоқчиман.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика