Олександр Пишур: "Гол уришим аҳамиятсиз, муҳими ғалаба"

Nadirkhuja Yuldashev
13 май 2014
Хабар берганимиздек, матбуот анжуманида бизникилардан Олександр Пишур иштирок этди.

“Тошкентдаги биринчи ўйиндан кейин келиб чиқиб айтадиган бўлсам, эртага очиқ футбол бўлишини башорат қилишим мумкин. Биз гол уришимиз керак, рақибни ҳам кейинги босқичга чиққани кафолатланмаган. Вада бераманки, эртага жуда қизиқарли ва мухлисларбоп ўйин бўлади”, - дейди Пишур.

- Ҳужумчи сифатида “Ал Ҳилол”ни ҳимоя чизиғи ҳақида нима дея оласиз, бундай кучли ҳимояни қандай ёриб ўтиш мумкин?
- Тошкентдаги баҳда “Ал Ҳилол” ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишди. Биз ўз вазиятларимизни голга айлантира олмагандик. Эртага мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Мен гол ураманми ёки шерикларим фарқи йўқ, муҳими “Бунёдкор” ютса бўлгани.


Матбуот анжумани "Бунёдкор" матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди.

Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia