Олег Зотеев: "Ҳар қандай кучли жамоада ҳам баъзан омадсиз даврлар бўлиб туради"
01 апр 2018 11:18
Янгиликлар
Олег Зотеев: "Ҳар қандай кучли жамоада ҳам баъзан омадсиз даврлар бўлиб туради"
АГМК - "Локомотив" жамоалари баҳсидан сўнг "темирйўлчилар" жамоаси аъзоси Олег Зотеев ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди:
- Рақиб жамоани қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Бугун ўйин борасида ютказдик, дея олмайман. Ҳар қандай кучли жамоаларда ҳам баъзида шундай омадсиз даврлар бўлиб туради. Энг муҳими - кузга бориб, чемпионат якунида қайд этиладиган натижа ва ўрин барча масалага ойдинлик киритиб беради. Ишончим комил, "Локомотив" ҳали вазиятни тўла ўз қўлига олади ва бутун юртимизга жамоамиз аҳил оила эканини ва кўп нарсаларга қодир эканини намойиш эта олади, - деди маҳоратли футболчи.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар