UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  0 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  2 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  8 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  13 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7

Олег Тюлькин "Насаф"га қарши қандай ўйнаш ўлим билан баробарлигини айтди Янгиликлар

Олег Тюлькин "Насаф"га қарши қандай ўйнаш ўлим билан баробарлигини айтди

«Динамо» - «Насаф» (1:1) учрашувидан кейин дастлаб мезбонлар бош мураббийи Олег Тюлькин матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйиндан олдин таркибдаги муаммолар – жароҳатлар, четлатишлар сабабли ҳаттоки учта ҳимоячини ҳам қўя олмадик. Локаев ва Рогак сингари ҳимоячиларимиз качон сафга қайтишларини билмаймиз. Фикримча, биринчи бўлимда «Насаф»га омад кулиб боқди, биз жуда яхши вазиятларни ура олмадик. Иккинчи таймда эса омад биз томонда бўлди, бахтимизга қаршиликлар кўп вазиятлардан фойдалана олишмади. «Насаф»га қарши очиқ футбол намойиш этиш бу ўлим билан баробардир. Улар бу борада анча кучли.

Бугун ҳар икки томон учун ҳам оғир ўйин бўлганлиги айтиб ўтишим лозим. Учрашувдан олдин ғалабани кўзлаган бўлсакда, таркибдаги муаммолар ва ўйиндан келиб чиқиб айтадиган бўлсам натижадан қониқдим. Йигитларимиз майдонда бор кучларини сарф этишди. Албатта, ғалабани сақлай олмадик, шунга қарамай футболчиларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Самарқандлик мухлисларга бизни ҳар ўйинда, ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлаётганликлари учун ташаккур. Айнан улар учун ҳам олға боришда давом этамиз.

«Динамо» Матбуот хизмати.
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика