Олег Тюлькин: "Ҳали бекободликлар нималарга қодирлигини кўрсатишларига ишонаман"
03 мар 2017 22:23
Янгиликлар
Олег Тюлькин: "Ҳали бекободликлар нималарга қодирлигини кўрсатишларига ишонаман"
"Металлург" - "Динамо" учрашидан кейинги матбуот анжуманида самарқандликлар устози Олег Тюлкин журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.
"Бекободдаги ўйин оғир кечини билгандик, сабаби биз олий лигага энди қайтдик, биринчи ўйин, мезбон жамоа эса жуда тажрибали. Шу сабабдан ҳам учрашувга ҳимоявий тактикани танладик. Хато қилмаган эканмиз, ғалаба қозондик. Барча мухлисларимизни биринчи ғалаба билан табриклайман. Бу ютуқ йўлида меҳнат қилган барча футболчиларга, мураббийлар штабига ва бизнинг муваффақиятимизга ишонган мухлисларга эса катта раҳмат.
Бугун майдоннинг ҳолатини кўрдингиз, бундай шароитда ҳимояланиш осон. "Металлург" эса техникаси юқори жамоа. Майдонларимиз яхши ҳолатга келганда бекободликлар нималарга қодирлигини кўрсатишларига ишонаман. Майдонга туширилган ўйинчилар хусусида тўхталадиган бўлсам, бизга тезкор ўйинчилар керак эди. Мезбонлар бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтгач қочиб кетадиган ёшларни майдонга ташладик. Натижада иккинчи голни киритиб, ғалабани мустаҳкамладик, - дейди Олег Тюлькин.
"Металлург" матбуот хизмати

Фикрлар