Олег Тюлькин: "Андижон" ишонч ва характер эвазига ғалаба қозонди"

Narzulla Saydullayev
26 сен 2014, 19:36
"Андижон" - "Навбаҳор" (3:1) баҳсидан сўнг мезбонларнинг катта мураббийи Олег Тюлькин журналистлар саволларига жавоб берди.
- Ўйин қийин ўтди. Йигитлар ҳаракат қилди. Берилган кўрсатмаларни бекаму кўст бажаришди. Биринчи вазиятда жамоани руҳий холатини тиклаш керак эди. Шу жиҳатларга эътибор қаратиб, йигитларни ўйинга тайёрлагандик. Бу ўз самарасини берди. "Навбаҳор" оддий рақиб эмас. Бўйдор футболчилар кўп. Ҳаводаги тўп учун курашларда уларни ютиш қийин. Шундай жамоани ютганимиздан хурсандмиз. Ишонч ва характер эвазига ғалаба қозондик", - дейди Олег Павлович.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›